Гарет Бэйл “Реал”нинг захира ўриндиғига ёпишиб олди. Уэлслик вингерни кимдир тортиб олмаса, у жамоани тарк этмоқчи эмас. Мадрид клубида бир пайтлардаги сайёрамизнинг энг қиммат футболчисига ҳозирда ҳеч қандай таклиф йўқ. Умидсиз клуб унинг шартномасидаги қолган пулини тўлаб, қўйиб юборишга тайёр.
Зидан фойдасиз Гаретдан халос бўлишдан ва унинг ихтиёрида кучли қанот ҳужумчисини олишдан хурсанд бўларди, чунки Бэйл билан боғлиқ вазият туфайли бу позиция бўш қолди: Бэйл ўйнамайди, Лукас Васкес биринчи рақамли ролини ўйнолмайди, у одатда Карвахал ўрнига майдонга тушади. Ўтган мавсумда бу позицияда Асенсио, Иско, Родриго, Вальверде ва “Эвертон”га йўл олган Хамес Родригеслар ҳаракат қилганди.
Агар бир йил ичида битта нуқтада 7та футболчи ҳаракат қилган бўлса, демак мураббийлар мавсум давомида доимий туйнукни ямоқлаб туришган. Эътиборингизга “Реал” харид қилишни хоҳлаётган чап қанот вингерлари рўйхатини тақдим этамиз.
Рияд Маҳрез (“Манчестер Сити”)
Зидан сингари Маҳрез ҳам Францияда туғилган жазоирлик. Зидандан фарқли равишда, Рияд ўзининг тарихий ватани шарафини ҳимоя қилади. Маҳрез ва Зидан тез тил топишиб кетишига шубҳа йўқ. Агар “Реал” хоҳласа, қийинчиликсиз Риядни Мадридга олиб келади. Бу ерда гап бошқа томонда: Рияд “қироллик клуби”га керакми?
Флорентино Перес Зиданни тушуниши даргумон, айниқса, Эден Азар сотиб олинганидан кейин, чунки 29 ёшли “Сити”нинг захира футболчисини “Реал”да асосий таркибда ўйнатиш тўғри эмас. Агар Маҳрез асосий таркибда ўйнамаса, унда нима кераги бор? Катта эҳтимол билан Маҳрез ўрнига Гвардиола анчадан буён орзу қилиб келаётган Искони сўрайди. Бу эса “Реал” фойдасига бўлмаслиги аниқ.
Федерико Кьеза (“Фиорентина”)
“Реал” ўтган йили ҳам Кьеза хизматига қизиқиш билдирган эди. Федериконинг устун томони унинг ёшлигидир. Италиялик футболчи атиги, 22 ёшда. Бу “қаймоқранглилар”нинг замонавий трансфер компенсациясига жуда мос келади. Аммо бу ерда ҳам ўша савол: у “Реал” даражасидами? Ҳа, Кьезанинг узи ҳам Мадридга йўл олишга шошилмаяпти. У Миланга бориб, ривожланишни тўғри деб билаяпти. Федерико келиб, ҳамма футболчиларни захирага ўтиргизиб қўядиганга ўхшамаяпти. Агар келса ҳам, ротатциядаги навбатдаги футболчига айланади.
Лукас Окампос (“Севилья”)
Лукасга мослашиш учун вақт кетмайди: у испан тилида гапиради, ўтган мавсумни Европа Лигасини ютган “Севилья”да ўтказди. Окампосга “Реал” томонидан қизиқишлар ўтган йили бошланган. “Севилья” ўшанда Окампос учун 65 миллион евро сўраганди, бироқ “қироллик клуби” бу йил бошқача йўл тутмоқчи. “Севилья” ўтган мавсумни ижарада ўтказган “Реал” ҳимоячиси Серхио Регилон билан доимий шартнома имзоламоқчи, “қаймоқранглилар” эса бундан фойдланиб қолмоқчи. Мадрид клуби Окампосни Регилонга алмашишга тайёр.
Серж Гнабри (“Бавария”)
“Бавария” ва “Реал” ўртасида қизиқарли трансферлар бўлиб туради. Масалан, Тони Кроос Мюнхэн клуби билан чемпионлар лигасида ғалаба қозонганига бир йил ўтиб, Мадридга йўл олган ва бу қароридан ҳеч қачон афсусланмаган. Бу ҳақда у “Бавария” билан ёрқин мавсумни ўтказган ҳамюртига айтиб бериши мумкин. Бу ерда ҳаммаси футболчининг хоҳишига боғлиқ: агар у ўзини янги чемпионатда синаб кўрмоқчи бўлса, “Реал”га ўтади. Аммо бу ёзда треблга эришгандан сўнг эйфорияга берилган Гнабрини кўндириш осон кечмайди.
Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”)
“Реал” 2018 ва 2019 йиллари Салоҳ вакиллари билан алоқага чиққан, аммо ҳозир мисрлик футболчини ишонтиришнинг айни вақти. Биринчидан, Зидан жамоасида Муҳаммадга ўзи хоҳлаган позицияда жой бор. Иккинчидан, “Ливерпуль” билан барча мусобақларни ютди, янги совринлар ютиш учун янги чақирувларни қабул қилиши мумкин.
Жейдон Санчо (“Боруссия Дортмунд”)
Барча ОАВ Санчони “Манчестер Юнайтед”га ўтишини ёзмоқда, аммо доим яширин "козрлари"га эга бўлган “Реал”ни унутмаслик керак. Ҳанузгача “Реал” энг яхшиларни харид қилишни хоҳлаётган бўлса, унда Санчо учун курашишлари керак.
Англиялик футболчи эндигина 20 ёшда ва ажойиб икки мавсумни ўтказди. “Боруссия” билан яхши муносабатлар Санчо трансфери учун ҳисса қўшиши керак: Перес футболчиларини ижарага бериб, “арилар”ни боқмоқда. Дортмундда Ҳакими ўрнини бразилиялик Рейньер тўлдирди. Ингизларнинг “Реал”да ўйнаб кетиши эса бу алоҳида мавзу...