Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 1-0 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Виржил ёки Фердинанд? Aгбонлахор қай бири кучлироқ эканлигини айтди

Баҳо:
+1 | -

Виржил ёки Фердинанд? Aгбонлахор қай бири кучлироқ эканлигини айтди

Aнглия терма жамоаси ва “Aстон Вилла” клубидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган Габриэль Aгбонлахор AПЛ тарихидаги икки ҳимоячидан қай бири кучлироқ эканлиги ҳақида фикр билдирди.

Габриэль Aгбонлахор:

“Бугунги кундаги футбол мухлислари яқин ўтмишдаги супер ҳимоячиларни унутиб қўйишмоқда. Бу жуда ачинарли ҳолат. Мисол учун Рио Фердинанднинг қай даражада кучли ҳимоячи бўлганини янги авлод мухлисларига аёнми? Фердинанд ўзининг энг пик формасига чиққан пайтлари кўрсатган ўйинлари ҳақида соатлаб сўзлаш мумкин. Иккинчи қаватда, якка курашларда ва ҳатто жамоавий прессингда ҳам фаол бўлган Фердинандни бугунги кундаги барча ҳимоячилар учун ўрнак сифатида кўрсатишим мумкин.

Замонавий футболдаги энг кучли марказий ҳимоячи сифатида кўпчилик Виржил Ван Дейкни кўрсатади. Тўғри, у айни дамда сайёрамизнинг энг кучли ҳимоячиси, бироқ ҳали Рио ёки Винсан (Компани) даражасида эмас. «Ливерпул» футболчисини Рио билан бир қаторда тилга олишга ҳали жуда эрта. Фердинанд деярли 10 йил давомида юқори даражада тўп тепди. Бу марказий ҳимоячилар учун шунчаки супер натижа.

Унинг фаолиятида қўпол хатоларнинг учрамагани Фердинанднинг нақадар класси баланд бўлганидан далолат. Ван Дейк эса, эндигина юқори даражадаги 3-мавсумини ўтказмоқда. Яна такрорлайман, Виржил ажойиб футболчи ва футбол тарихидаги афсоналардан бири бўлиб қолади, аммо у буюклар қаторидан ҳали ўрин эгаллагани йўқ. Мухлисалар Фердинанд ёки Компани қай даражада кучли ҳимоячи бўлганини унутиб қўймаслиги лозим.”

Манба: Talk Sport
Киритилди: 21:29, 14.09.2020.
Ўқилди: 5110 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.