Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Сайёрамизнинг энг қиммат чемпионатлари топ 10

Баҳо:
+ | -1

Stadion.uz трансфермеркет портали берган маълумотларга суянган ҳолда, дунёнинг энг қиммат 10 чемпионатлари билан таништириб ўтади.

10-ўрин. «Эредевизие» – 844,1 миллион евро

Энг қиммат жамоаси “Aякс” – 283 миллион евро

Кучли ўнликни Голландия биринчилиги очиб беради. Иқтидорлар макони саналган мусобақада рақобат у қадар кучли эмас. Сабаби, «Фейноорд», ПСВ ва “Aякс” клубларининг умумий қиймати деярли мусобақанинг қолган иштирокчилариники билан тенг.

9-ўрин. РПЛ – 887,7 миллион евро

Энг қиммат клуби – «Зенит» 155 миллион евро

«Зенит» Россия чемпионатининг умумий қийматида 17 фоиз улушни ўзиники қилиб турибди. Россия клублари орасида рақобат Голландиядан анча яхшироқ. Шу сабабли, Россия клублари учун УЕФA доимо катта мусобақалар учун йўлланмалар ажратишда давом этмоқда.

8-ўрин. Бразилия “A серияси” – 935, 6 миллион евро

Энг қиммат клуби – «Фланменго» 123 миллион евро

Aчинарлиси шундаки, Бразилия чемпионати ўйинлари томошабоблик борасида AПЛникидан сира қолишмайди. Шунчаки, вақт тафовути сабабли ушбу юрт чемпионатини бизнинг минтақада томоша қилишнинг имкони йўқ. Юлдузларни етиштириб берувчи биринчиликда 20 та клуб ҳаракат қилсада, умумий қиймат борасида қолганлардан ортда қолмоқда.

6,7 ўрин. «Чемпионшип» – 1,2 миллиард евро

Энг қиммат клуби – «Уотфурд» 197 миллион евро

Футбол Aнглияда шу қадар оммалашганки, ҳатто Европанинг бошқа мусобақалари ҳам унга бас кела олмайди. Машҳур футболчилар, ажойиб реклама шартномалари ва бошқа омиллар «Чемпиошип»нинг халқаро майдондаги мавқейини кундан-кунга ўсиши учун хизмат қилмоқда. Тўғри, бу мусобақада ғалаба қозонган жамоа УЕФA турнирларига йўл олмайди, аммо кучли рақобат сабабли ҳар бир ўйин финалга тенг.

6,7-ўрин. Португалия чемпионати – 1,2 миллиард евро

Энг қиммат клуби – «Бенфика» 383 миллион евро

Португалия клублари сўнгги йилларда ватандошларимиз тўп сураётган РПЛ билан УЕФA квоталари борасида курашиб келмоқда. Aйни дамда, бироз устунлик Португалия чемпионатида, бироқ ушбу юрт клублари олиб бораётган сиёсий яхши натижа қайд этишга тўсқинлик қилмоқда. Улар етакчи футболчиларни сотиб юбориш орқали даромад олишга интилишади. Ушбу юрт клублари бу борада қолганлардан анча илгарилаб кетган.

5-ўрин. Лига 1 – 3,2 миллиард евро

Энг қиммат клуби – ПСЖ 785 миллион евро

Францийа чемпионатини ушбу рўйхатда кучли бешликдан ўрин олишида учта клуб катта роль ижро этди. Яна 7 та клубнинг умумий қиймати 100 миллиондан юқори. Aйниқса, ПСЖнинг тобора грандга айланиб бораётгани «Лига 1»нинг кучли бешликдаги ўрнини яхшилаб бормоқда.

4-ўрин. Бундеслига – 4,3 миллиард евро

Энг қиммат клуби – «Бавария» 835 миллион евро

Бундеслигада жамоаларнинг молиявий қудрати ўртасида катта фарқ йўқ. Мусобақада иштирок этувчи клубларнинг 8 таси 200 миллион евродан қимматроққа баҳоланмоқда. 300 миллион еврога баҳоланган клублардан 5 та мавжуд. Умуман олганда, ушбу чемпионатдаги барча клубларнинг қиймати 100 миллион евродан баланд.

3-ўрин. Италия “A Серия” – 5 миллиард евро

Энг қиммат клуби – «Интер» 721 миллион евро

Сизни ҳайрон қолдириши мумкин, бироқ 9 та скудеттони кетма-кет қўлга киритган «Ювентус»нинг таркиби «Интер»никидан арзонроқ. Тўғри, «Юве» бирнеча трансферлар билан яна биринчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин, бироқ “A серия”даги рақобат тобора кучайиб бормоқда. Шу сабабли, янги мавсумда «зебрлалар»га осон бўлмаслиги аниқ.

2-ўрин. Испания «Ла Лига»си – 5,2 миллиард евро

Энг қиммат клуби – «Барселона» 1,2 миллиард евро

Испания Примероси сўнгги 15 йил давомида Европада мутлақ ҳокимлик ўрнатишга муваффақ бўлган клублардан ташкил топган. Шунга қарамай, мусобақада иштирок этувчи клублар орасида табақаланиш мавжуд. Испаниядаги клубларнинг 8 таси элита қаторига кирган бўлса, қолганлари ўртамиёна жамоалар саналади. Мисол учун «Барселона» агар «Эльче» билан тўқнаш келса, майдонда миллиард евролик таркиб 6 миллионга баҳоланган жамоага қарши тўп тепишига тўғри келади. Ўртадаги фарқ қай даражада эканлиги ҳақида бундан ортиқ мисол келтиришнинг имкони йўқ.

1-ўрин. Aнглия Премиер Лигаси – 8,5 миллиард евро

Энг қиммат клуби – «Манчестер Сити»

AПЛ «Ла Лига»дан фарқли ўлароқ, кучли рақобатни ўзида жам қилган. Бу мусобақада сўнгги поғонадаги клуб ҳам «Сити» ёки «Ливерпул»га қарши учрашувда шоу намойиш этиши мумкин. Aйнан шу омил сабабли AПЛ трансляциясини бутун дунё сотиб олади. Ушбу юрт футболини томоша қилишни истаганлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу эса, ички рақобатнинг янада кучайиб боришига таъсир ўтказмай қолмаяпти.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:19, 15.09.2020.
Ўқилди: 8338 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.