Италиянинг "Парма" клубини АҚШнинг Krause Group компанияси сотиб олганини клуб расмий сайти тасдиқлади.
Клубнинг 90 фоиз акцияси АҚШлик тадбиркорга, яна 9 фоизи маҳаллий Nuovo Inizio компаниясига ва бир фоизи мухлисларга тегишли.
Krause Group компаниясининг йиллик фойдаси 2,8 миллиард долларни ташкил қилади.
Якунига етган мавсумни "Парма" клуби А Сериянинг 11-ўринида якунлаганди.