Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер жамоа ярим ҳимоячиси Донни ван де Беекнинг дебют ўйинига юқори баҳо берди.
"Донни майдонни ажойиб кўради. У жаримадан тўпни қаерга йўллашни яхши билади. У жамоага кўп нарса бера олади, шунинг учун у билан шартнома имзолаганмиз. Унинг хоҳиш ва истаги жуда юқори. У мен кўрган футболчиларнинг энг яхшиларидан бири. Бизга шундай футболчи керак эди", - Сульшернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда TMW.