Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Бэйлнинг агенти: «Реал» Гарет юрган йўлларни ўпиши керак

Баҳо:
+ | -

«Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мижозининг «Реал»дан кетиши ҳақида фикр билдирди.

«Тоттенҳэм»дан ҳам каттароқ клублар қизиқиш билдирди, аммо Гарет шундай қарорга келди. У бу ердалигидан хурсанд.

Ҳамма унинг «Реал» даги вақти тугади деган қарорга келди, ҳаммаси жиддий эканлигини англаганимиз учун қарор қабул қилиш жуда осон кечди. Қарама-қаршиликлар кучайиб, қўллаб-қувватлаш эса тобора камайиб борди. Жуда кўп нарсалар бўлди.

Гарет «Реал»да ўзи муносиб бўлган ҳурматга сазовор бўлмади ва бу катта муаммо эди. «Реал» у клубда эришган ютуқлари учун Гарет юрган йўлларни ўпиши керак", — Жонатан Барнетт.

Эслатиб ўтамиз, Гарет Бэйл «Реал»да сўнгги йилларда жуда кам ўйин амалиётига эга бўлди ва якунда ижара асосида «Тоттенҳэм»га ўтишга қарор қилди.

Қайд этиш жоиз, «Тоттенҳэм» Гаретга бегона эмас. У 2007—2013 йиллар оралиғида «шпорлар» сафида тўп сурган. «Реал» уни ўша вақтдаги рекорд нарх — 101 миллион еврога сотиб олганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:35, 23.09.2020.
Ўқилди: 3794 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик