"Интер" ярим ҳимоячиси Жоау Мариу фаолиятини "Лидс"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда O Jogo ёзмоқда.
2019/2020 йилги мавсумни Мариу ижара асосида "Локомотив"да ўтказган эди. У РПЛда 18та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва 5та голга ассистентлик қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Мариуга "Ньюкасл" ва "Вест Хэм" жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.