Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

«Ювентус»ни тарк этадиган икки футболчи номи маълум қилинди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби келаси ҳафтада Сами Хедира билан шартномасини бекор қилади. Бу ҳақда италиялик таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, томонлар шартномани бекор қилиш борасида музокара олиб бормоқда. Бир муддат олдинроқ Хедира шартнома бекор қилиниши учун 3 миллион еврога эга бўлишни хоҳлаётгани айтилганди. Самининг «Юве» билан шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади. У ҳозирда йилига 6 миллион евро маош олади.

Шунингдек, «Ювентус» айни дамда жамоа вингери Дуглас Костани сотиб юбориш борасида ўйламоқда. Аввалроқ бразилиялик футболчига «Барселона» ва «Вулверҳэмптон»дан қизиқиш борлиги айтилганди. Бироқ иккала клубдан ҳам туринликларга расмий таклиф келиб тушмаган.

Маълумот учун, Хедира 2015 йилда «Реал»дан «Ювентус»га ўтганди. Дуглас Коста эса 2017 йилдан бери Турин клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. Унинг аввалги жамоаси «Бавария» эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:19, 25.09.2020.
Ўқилди: 5863 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [3037]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [2990]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2709]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2426]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2325]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2275]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2262]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2108]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [1973]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [1895]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.