Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Темурхўжа Абдухолиқов: «Туғилган куним эмас, гол ҳақида ўйладим»

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов Бекободдаги дурангдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Аввало, бугунги туғилган кунингиз билан табриклаймиз, «Локомотив» таркибида янада кўплаб голлар уришингизни тилаб қоламиз. «Металлург» кучли жамоа, бугун рақибларнинг ҳимоясига қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

— Табрик учун раҳмат. «Металлург» кучли жамоа бўлса ҳам уларга қарши ўйнаш оғир демаган бўлардим. Бу ерда ўзига ишонч фактори муҳим роль ўйнайди. Шунингдек, вазиятлардан доимо унумли фойдаланмоқ даркор. Биз эса кучга эътибор қаратдик. Иккинчи бўлимда эса уларга ташаббусни топшириб қўйдик. «Металлург» биз билан ҳужумкор ўйнай олишини тушунди ва шу сабабли мен ҳам кўпроқ ҳимоячиларга ёрдам бериб турдим.

— Келинг, урилган биринчи гол ҳақида гапирсангиз. Ўша паллада сиз тўпни Кахи Махарадзега оширгандингиз. Ўшанда ўзингизда ҳам зарба беришга иштиёқ бормиди?
— Йўқ, у ерда ҳимоячилар менинг олдимга етиб келишганди. Агарда тўпни Кахига тезроқ оширмасам, вазият қийинлашиб кетарди. Ўз навбатида Махарадзе ҳам жуда қулай нуқтага очилиб келаётганди. Қувонарлиси, барчаси ўйлаганимдек бўлиб чиқди.

— Футболда футболчилар туғилган кунида гол уриши керак деган кичик қоида бор. Ўйиндан олдин сиз ҳам шу ҳақида ўйлаб кўрганмидингиз?
— Тўғрисини айтганда, ғалаба ҳақида ўйладим, туғилган куним эса иккинчи масала эди. Биз ёмон бўлмаган темп намойиш қилдик. Очколар қўлга киритяпмиз. Бу мен учун асосийси. Ҳали ушбу эгаллаб турган ўрнимиздан юқорироқ бўламиз. Барчаси ўз қўлимизда. Ҳар бир учрашувда ўзимизни кўрсатиб, максимал очколар орқали юқорироққа кўтарилишимиз керак.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 06:39, 26.09.2020.
Ўқилди: 2087 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3187]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [2882]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2575]

"Бернабеу"да Кукурелья ва Оярсабал учун махсус маросим ўтказилади [2392]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2096]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1857]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1690]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1657]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1557]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1549]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик