Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Нефтчи» бош мураббийи: «Жамоамиз олдидаги бош вазифа Суперлигага қайтиш»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Про лига 8-тури доирасидаги «Динамо» - «Нефтчи» (0:1) учрашувидан кейин фарғоналиклар бош мураббийи Асад Дўрмонов ўйин ҳақида тўхталди.

«Биласиз, «Динамо» ва «Нефтчи» ўртасида узоқ йиллардан буён ўзаро жиддий курашлар бўлиб келган. 20-асрда собиқ Иттифоқ вақтида ҳам доимо «Динамо» ва ўшанда жамоамиз номи «Нефтянник» дейиларди, икки жамоа курашиб келган. Ўзим тўп сурган вақтларимда ҳам Самарқанддаги ўйинларимиз ҳеч қачон осон кечмасди. Ўйиндан аввал шогирдларимизга ҳам «Динамо» билан ўйинларимиз тарихи ҳақида гапирдим. Қолаверса, «Динамо» ўйин жиҳатдан катта ўсишга эришганлиги натижаларидан ҳам кўриниб турганди. Самарқанд клуби ўйинлари такрорини томоша қилиб, жиддий ўрганган эдик. Бу клуб тўп билан кўпроқ ҳаракат қилади. Йигитларга раҳмат қийин ва асосий рақиб устидан ғалаба қозона олишди. Гол уриб ҳимояда ишончли тўп сура олдик. Умуман олганда, «Нефтчи» майдонда борини берди.

Охирги 5та ўйинимиздан 4тасини сафарда ўтказдик. Ҳеч бир баҳс аслида осон ўтмади. Бугун Самарқандда мавсумдаги энг муҳим ғалабамизга эришдик, десам бўлади. Ўйин олдидан «Динамо»га қарши жиддий тайёргарлик кўргандик.

Жамоамиз олдидаги бош вазифа Суперлигага қайтиш. «Истиқлол» Про лигани тарк этгач, аксарият клублар қатори биздан ҳам 3 очко олиб ташланди. Чунки уларни мағлуб этгандик. Энди кейинги ўйинларда бу очко ўрнини ҳам тўлдиришимиз керак.

Клубдаги муаммолар? Ҳаммада бор муаммолар бизда ҳам бор, аммо биз ҳаммасини бир четга суриб фақат ғалаба учун ўйнаяпмиз. Натижа бўлаверса, ҳаммаси яхши бўлади», - дейди «Нефтчи» бош мураббийи Асад Дўрмонов.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 12:44, 26.09.2020.
Ўқилди: 2770 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.