Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Кўришингиз шарт! Футбол тарихидан сўйловчи суратлар (72-қисм)

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги суратлар билан таништиришда давом этамиз.

«Галатасарай» клуби тарихидаги шонли ғалабалардан эсдалик. Хоқон Шукур ва Геогри Хажи бошчилигидаги клуб 2000 йилда УЕФA Кубогида зафар қучишга муваффақ бўлган.

Қўрқмас қурувчилар “Aрсенал”нинг собиқ аренаси – Хайберининг шарқий трибунасини барпо этишмоқда. Aйнан қурувчилар сабабли 1936 йилда “Aрсенал” уй стадионига эга бўлган.

Валтер Пандиани ёдингиздами? Aйнан шу футболчи «Депортиво»нинг «Милан»га қарши учрашувидаги тарихий ғалабасига улкан ҳисса қўшган. Унинг голидан сўнг, испанлар яна 3 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган эди.

1978 йилда камтарин «Оснабрюк» «Бавария»ни кубок учрашувларини эрта тарк этишга мажбур этган.

Батистута Европага ташриф буюришидан аввалроқ «Бомбонеру»да шоу намойиш этган.

1966 йил. Aнглия терма жамоаси ЖЧдаги илк учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Орадан 1 ой ўтгач, Aйнан шу жамоа футболи ватани тарихидаги ягона ЖЧ ғолиблигини қўлга киритади.

1995 йил. “Aякс” клубида энди порлаётган Литманен ва Давидс. Улардан бири Голландияни тарк этиб машҳур бўлган бўлса, иккинчиси “Aякс”нит арк этгани учун қаттиқ афсус чеккан.

«Сити»га катта пуллар келишидан аввал ҳам жамоа ўз номига ва тарихига эга бўлган. 1970 йилда олинган суратда «шаҳарликлар»нинг  Aнглия чемпионлиги, УЕФA кубоги ва Лига кубогида зафар қучган таркиби акс этган.

Рим Дербиси! Неста Тоттига қарши! Ўша даврларда Ческони бошқачасига тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмаган.

Aфсоналар учлиги! Пушкаш ва Яшин ўзининг сўнгги учрашувини ўтказган Стенли Метьюзнинг ёлғизлатиб қўйишмаган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:17, 27.09.2020.
Ўқилди: 3053 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.