Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Куманга Депай керак!

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Пуч нишонда

Каталониянинг «Барселона» жамоаси ярим ҳимоячиси Рики Пуч фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

“A bola” нашрининг маълум қилишича, 21 ёшли футболчи билан «Порту» жиддий қизиқиб қолган.

Манбанинг маълум қилишича, футболчининг ўзи «Барселона» сафида қолишни истамоқда.

Костанинг нархи маълум

Туриннинг «Ювентус» жамоаси Дуглас Коста борасида сўнгги қарорга келди.

“Fijaches” нашрининг маълум қилишича, «зебралар» ўз футболчисининг трансфер суммасини 30 миллионга қадар камайтиришга мажбур бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи билан «Манчестер Юнайтед» ва «Вулверҳемптон» клублари шартнома имзолаш ниятида.

Торрейра ҳам кетадими?

Лондоннинг “Aрсенал” жамоаси Лукас Торрейранинг трансфери борасида бир қарорга келди.

«Кононирлар» 24 ёшли футболчининг трансферидан 24 миллион евро ишлаб олишни ният қилмоқда.

“Calciomercato” нашрининг маълум қилишича, Лондон клуби уругвайлик футболчи борасида «Торино» ва “Aтлетико Мадрид” жамоаларидан расмий таклиф олган.

Зинченко «Барса»да?!

Каталониянинг «Барселона» жамоаси Aлександр Зинченкони қўлга киритиш фикридан қайтгани йўқ.

“Mundo Deportivo” нашрининг маълум қилишича, Каталония клуби Эктор Фирпони трансферга қўйсагина, украиналик футболчини сотиб олмоқчи. Aкс ҳолда, бу трансфер қоғозда қолиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Зинченкони «Барселона» ижарага олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Куманга Депай керак!

Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи – Рональд Куман Мемфис Депайнинг трансферини талаб қилмоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, голландиялик мутахассис «Лион» футболчисининг жамоавий ўйин учун муҳим фигура эканлигини таъкидламоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «Барса» Мемфис учун 30 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 10:42, 27.09.2020.
Ўқилди: 6258 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.