Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Вадим Абрамов: "Бугун майдоннинг холати устунлигимизни натижада акс эттиришга халақит берди"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 17-тур доирасидаги “Қўқон-1912” - “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бунёдкор” жамоаси устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Сўнгги пайтларда нимагадир ўйинни назорат қиляпмиз, ҳужумлар қиляпмиз бироқ ғалаба қозона олмаяпмиз. Бугун майдоннинг холати ҳам устунлигимизни натижада ҳам акс эттиришимизга халақит берди. Ҳисобни очгач, иккита гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик, лекин футболчилар мен кутган ўйинни кўрсата олишмади.

Жалолиддинов борасида нима дейишим мумкин, Москванинг “Локомотив” жамоасида бош мураббий ўзгарди. Янги келган мураббий эса Жасурга имконият бермади. Кўп нарса мураббийга боғлиқ. Суарес бунга яна бир мисол. Лекин унинг Москваликлар билан беш йиллик шартномаси бор.

“Пахтакор”нинг ОЧЛда яхши натижа кўрсатаётганидан хурсандман. Бу мусобақада футболчилар жуда катта тажриба орттиришмоқда. Уларни қачон қайтишини биз хали билмаймиз. Бироқ 8-октябр куни терма жамоа ўйинини белгилаганмиз. Бу ўйингача Пахтакор футболчилари қандай холатда етиб келишини билмаймиз. Шунинг учун навбатдаги йиғинга легионерларимизни ҳам чақиришни режа қиляпмиз. Элдор Суюнов ? Дарвозабонларимизни оёқда яхши ўйнай олмаётгани биз учун фожиа. Бизда дарвозабонлар билан муаммолар бор. Ёш дарвозабонларни ҳам кузатиб бормоқдамиз. Тожикистон билан ўйинда дарвозани қўриқлаган ёш дарвозабон ҳам ёмон ўйнамади. Асосийси Суюнов Қатарда яхшигина тажриба орттирмоқда.

“Қўқон-1912” жамоасида Мурод Холмуҳаммедовни терма жамоага мос ўйинчи деб ўйлайман. У ўз ишиниг устаси ҳисобланади. Бизда бугун Лутфулла Тўраев ўзини кўрсатди.

Киритилди: 18:58, 27.09.2020.
Ўқилди: 1948 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.