The Sun нашрининг хабарига кўра, "Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсо яқин вақт ичида жамоани тарк этади.
Сўнгги вақтларда "арристократлар" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард 29 ёшли ҳимоячини танқид қилган, бу эса футболчига ёқмаган. "Челси" Алонсо ўрнига Эмерсонга ишонч билдирмоқчи.
Аввалроқ испаниялик ҳимоячи хизматига "Интер" ва "Ювентус" клублари қизиқиш билдираётган эди.