Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Андрей Канчельскис: “Жамоамиз учун ҳар бир ўйин финалга тенг”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 18-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Навбаҳор” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

- Бугунги ўйиндаги икки бўлим икки хил таассурот қолдирди. Биринчи бўлимда шогирдларим тўпни кўпроқ назорат қилиб, хавфли вазиятлар содир этишди. Бизда ҳам, рақибда ҳам етарлича имкониятлар бўлди. Йигитларга майдондаги жонкуярликлари ва курашганликлари учун раҳмат айтаман. “Бухоро” жамоаси ҳам турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бўлса-да, қўлни туширмаяпти ва астойдил ўйнамоқда. Бухороликлар иккинчи бўлимда голли вазиятлар ҳам яратишди. Менимча, биз гол уришга яқин келдик. Аммо бўш қолган дарвозага ҳам гол ура олмадик. Ҳужумлар якунига етмаётганлиги боис, ғалаба қозона олмаяпмиз. Тўп дарвозага киришни истамади.

Натижадан қониқиш ҳосил қилмадим. Боиси, биз бугун 2 очко йўқотдик. Нима ҳам дердим, ҳаёт давом этади. Энди Суперлигада бироз танаффус юзага келиб, футболчилар терма жамоага йўл олишади. Фурсатдан фойдаланиб, устоз ва мураббийларни бугунги байрам билан табриклайман. Суперлигадаги танаффус жамоамизнинг тикланиб олишида ёрдам беради, кўп футболчилар коронавирус билан касалланишган.

“Бухоро”га ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Рақиб курашмоқда, Суперлигада қолиш учун ҳаракат қиляпти. Ҳарактерга эга жамоа.

Икки очко йўқотганимиз аламли, албатта. Бироқ ишлашда давом этамиз. Терма жамоадан чақирув олган футболчиларга омад тилайман. Игорь Голбан ва Азизбек Турғунбоевларга ўзларининг яхши ўйинлари билан терма жамоага ёрдам беришларига тилайман.

- “Навбаҳор” тўққиз турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Сизнингча, қаерда хатога йўл қўйилди?

- Муаммоимиз гол ура олмаётганимизда. Машғулотларда ҳаммаси яхши, ўйинга муносиб тайёргарлик кўряпмиз.Қайсидир маънода ўйинларда омадимиз келмаяпти. Футболда омад ҳам муҳим аҳамиятга эга. Фақат футболда эмас, бошқа соҳаларда ҳам омад зарур. Тўғри, гол ура олмаяпмиз. Лекин дарвозамиздан тўп ҳам ўтказиб юбормаяпмиз. Футболчилар ҳам ғалаба қозонишни исташяпти. Бироқ,буни амалга ошириш учун нимадир етишмаяпти. Юқорида айтганимдек, омадимиз келмаяпти.

- Сизнингча, бугунги баҳсда ҳакамлар учрашув давомида ўйинни кўп маротаба тўхтатишдими?

- Ҳакамлар футбол ўйнашга қўйиб беришларини сўраб қолардим. Лекин, мен ҳакамларнинг ишини ортиқча муҳокама қилмоқчи эмасман. Уларни назорат қиладиган қўмита бор. Биз ўз ўйинимизни ўйнашимиз ва навбатдаги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак. Қолган муаммоларни ўзимиз жамоа билан ҳал қиламиз.

- “Навбаҳор” жорий мавсум якунида кучли учликка кира оладими?

- Жамоамиз учун ҳар бир ўйин финалга тенг. Учрашувларда вазиятлардан фойдалансак ва омадимиз келса, мақсадимизга эришамиз. “Андижон” билан ўйинда урган голимизни ҳисобга олишмади. Бугун омадимиз келганида, бир очко эмас, уч очкони қўлга киритардик. Танаффусда шу вақтгача нималар бўлганини ва қандай ишлар қилинганини таҳлил қиламиз. Пандемияда таркибимизни ярмидан кўпи касалланди. Пандемияга қадар қандай ўйнаётган эдик ва ҳозир қандай ўйнаяпмиз? Биз ҳали тикланиб улгурмаганмиз. Бу нарсаларни баҳона қилмоқчи эмасман. Майдонга чиқиб, ютишимиз ҳамда очколарни қўлга киритишимиз лозим. Мураббийлар штаби билан ҳотиржамликда вазиятни ўрганиб чиқамиз ва бир қарорга келамиз.

Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 13:53, 02.10.2020.
Ўқилди: 2375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6865]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3209]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3094]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2344]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2094]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2072]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1958]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1881]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1678]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик