Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Ўзбек футболи ихлосмандлари учун хушхабар!

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 7-9 октабр кунлари футбол ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари Эрон вакилларига қарши бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Мазкур учрашувларни юқори савияда ҳамда карантин талабларига риоя етган ҳолда ташкил етиш бўйича ҳукумат доирасида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш баённомасига мувофиқ ушбу ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтадиган ареналарга чекланган миқдорда томошабинлар киритилишига розилик берилди.

Карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, "Пахтакор" стадиони мезбонлик қиладиган футбол бўйича Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик учрашувига 1,000 нафар томошабин киритилишига рухсат берилди.

Футзал бўйича Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик ўйини ўтадиган "Ўзбекистон" спорт мажмуасига 200 нафар томошабин ташриф буюришига ижозат берилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда барча учрашув чипталарини бепул тарқатишни лозим деб топди.

Шу сабабли, ушбу чипталарни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб тақсимлашда Суперлига ва Про Лига жамоаларининг фан клублари ёрдамидан фойдаланилади.

Мазкур клуб етакчилари Ўзбекистон футбол мухлислари клубига мурожаат етиши сўралади. Шунингдек, улар ўз ҳудудида чипталарнинг холисона, бепул тарқатилишига масъул ҳисобланади.

Чипталарни сотиш қатъиян тақиқланади!

Манба: ufa.uz
Киритилди: 14:16, 06.10.2020.
Ўқилди: 15621 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5127]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3786]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3261]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2395]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2351]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2189]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2018]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [1987]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1690]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик