Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Месси қишда «Сити» аъзосига айланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Месси AПЛда?!

Каталониянинг «Барселона» жамоаси ҳужумчиси Леонель Месси фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин.

«Tribalfootball» нашрининг маълум қилишича, Каталония клуби молиявий муаммолар сабабли ўз футболчиларнинг маошини кескин камайтириш ҳақида бош қотирмоқда. Бу қарор эса, аргентиналик футболчига манзур келмаган. Aгар бу иш амалга ошса, Маҳаллий ҳокимият футболчиларга шартномани келишган ҳолда бекор қилиш имкониятини тақдим этади.

Манбанинг маълум қилишича, Месси ушбу вазиятдан унумли фойдаланиш ҳақида бош қотирмоқда. «Шаҳарликлар» эса, аллақачон унинг отаси билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлди.

Кинг нишонда!

«Бормунт» жамоаси ҳужумчиси Жошуа Кинг фаолиятини AПЛ клубларидан бирида давом эттириши мумкин.

«The Sun» нашрининг маълум қилишича, «Вест Ҳем» ва «Вест Бромвич» клублари ҳужумчи учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Манбанинг маълум бўлишича, «олчалар» ўз ҳужумчисини 10 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

«Юве» ва «Барса» сериали давом этади

Туриннинг «Ювентус» ва Каталониянинг «Барселона» жамоаси футболчи алмаштиришни амалга ошириши мумкин.

«Tuttosport» нашрининг маълум қилишича, «Ювентус» Усман Дембелени қўлга киритиш учун Федерико Бернардескини таклиф қилмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу трансфер борасида икки клуб аллақачон музокараларга олиб бормоқда.

«Интер» Наинголланни нега олиб қолмади?

Миланнинг «Интер» клуби Ража Наингголан борасида якуний қарорга келди.

«Le Gazzeta Dela Sport» нашрининг маълум қилишича, ижара асосида «Кальяри шарафини ҳимоя қилаётган бельгиялик футболчини "Интер" 5 миллион евро эвазига сотишдан бош тортган.

Манбанинг маълум қилишича, жамоа Ража учун 10 миллион евро талаб қилган, «Кальяри» Наиннголан билан шахсий шартнома борасида келишувга эришганига қарамай, уни ўз таркибида олиб қолишни уддалай олмади.

Депай амалга ошмаган трансферга изоҳ берди

Франциянинг «Лион» клуби ҳужумчиси Мемфис Депай «Барселона» билан тузилмай қолган шартномаси ҳақида фикр билдирди.

«Нима ҳам дердим?! Ҳаёт давом этмоқда. Барча нарсанинг ўз сабаблари мавжуд. Мен қанчалар »Барселона"га ўтишга яқин бўлганим ҳақида сўзламоқчи эмасман.

Ҳозир бор эътиборимни «Лион» клуби сафидаги ўйинларимга қаратганман. Aгар ўз даражамда тўп суришда давом этсам, «Барса» менга бўлган қизиқишини йўқотмайди.«,- деб футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Voetoball" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби Дембелени сотишни уддалай олмади ва Депайнинг трансфери учун 40 миллион еврони топа олмади. Шу омил сабабли, Мемфис янги мавсумни «тақачилар» сафида ўтказади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:42, 08.10.2020.
Ўқилди: 14500 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.