Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Янги флешмоб! «Барселона»дан ўзгача юриш ва бошқа қизиқарли лавҳалар

Баҳо:
+ | -

Яқиндагина Твиттер ижтимоий тармоғида янги флешмоб старт олди. «Ҳаммаси нимадан бошланди - ҳозир қандай аҳволда» деб номлаган флешмобнинг шарти жуда оддий. Барча, бошланган иш ва унинг якуни акс этган суратларни тармоққа жойламоқда.

Бундай имкониятни футбол клублари ҳам қўлдан бой беришни истамади. Биринчилардан бўлиб «Барселона» ишга киришди. Каталония клуби Лео Мессининг «Ла Масия»га қабул қилингани ҳақидаги карточкаси ва «Олтин тўп»лар акс этган суратни намойиш этди.

Кўп ўтмай «қизил иблислар» ҳам ишга киришди. Жамоа Маркус Решфорднинг эволюциясини кўз-кўз қилди. «Ливерпул» эса, вазиятдан унумли фойдаланди. Клоппнинг «Ливерпуль» билан шартнома имзолаганини клубнинг расмий аккаунти ажойиб тарзда намойиш этди. Суратда, «Энфилд»га илк бор келган Юрген ва 30 йиллик танаффусдан сўнг АПЛ чемпионлигини қўлга киритган Юргенлар акс этган. «Ливерпуль»нинг қўшниси, «Эвертон» ҳам бир четда қолишни истамади. «Ирислар» ўз ҳужумчиси Доминик Келверт-Люин қай даражада тез ўсиб бораётганини намойиш этди. Шунингдек, клуб ўз футболчиси терма жамоа сафида гол ураётганига ҳам шама қилиб ўтди. Германия клубларидан «Боруссия Дортмунд» биринчилардан бўлиб вазиятга аралашди. Клуб ўз сардори Марко Ройснинг содиқлигини яна бир бор намойиш этишга қарор қилди. Суратда Академияга энди қабул қилинган болакайнинг сардор даражасига кўтарилгани акс этади.

Турин супер клуби эса, ортиқча креативлик намойиш этиб ўтирмади. Шунчаки, БуффонКилиан Мбаппе ҳам бу флешмобдан четда қолишни истамади. Бир қарашда тушунарсиз, бироқ бунинг ўзига хос тарихи мавжуд. Футболчининг айтишича, унинг голни нишонлаш услуби аслида укасига тегишли. Мбаппе эса, бу нишонлаш қай даражада оммалашганини «FIFA 21» симулятори мисолида намойиш этмоқда. Флешмобга қизиқиш ортгач, Алфонсо Девис ҳам ишга киришди.

Ҳатто, турли видеоўйинлар ишлаб чиқарувчи EA Sports ҳам четда қолмади. Улар «FIFA 97» - «FIFA 21»ни солиштириш орқали қай даражада прогресс бўлганини намойиш этишди. Остон Ўруновнинг жамоаси ҳам бундан четда қолишни истамади. «Спартак» Ҳенрик Ларссоннинг ўғли Жордан Ларссоннинг қисқа вақтда футбол юлдузига айланганини кўрсатишга уриниб кўрди. Бэйлнинг ортга қайтгани «Тоттенҳем»га қўл келди десак, адашмаган бўламиз.

Акс флешмобда «шпорлар» айтарли ҳеч нарса билан мақтана олмас эди. «Реал Мадрид» эса, «эль-капитано»нинг Мадриддаги илк куни ва бугунги билан солиштирди. Тан олиш лозим, Рамос ушбу вақт мобайнида жуда кўп совринларга эга чиқди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:26, 10.10.2020.
Ўқилди: 12615 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.