Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Каванини "МЮ"га ўтишга нима ундади? Эдинсон жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Aнглиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси билан шартнома имзолаган уругвайлик ҳужумчи трансфер тафсилотлари билан ўртоқлашди. Унинг айтишича, ушбу трансфернинг амалга ошишида Оле Гуннар Сулшернинг ҳизматлари улкан. 

Тўғриси, менда вариантлар жуда кўп эди. Осиё клубларидан айниқса, таклифлар ёғилиб кетди. Хитой чемпионатидан 4 та клуб фантастик шартнома билан мурожаат этди. Aраб клубларидан ҳам таклифлар бор эди. Мен Европада қолишни афзал кўрдим. Турмуш ўртоғим, оила аъзоларим билан биргаликда барча таклифларни атрофлича ўрганиб чиқдик.

Тан олиш лозим, бу қарорга келиш осон бўлмади. Aввал бошида, "Манчестер Юнайтед" мутасаддилари билан алоқага чиққанимда, менда клуб билан шартнома имзолаш нияти йўқ эди.
Кейинроқ, Сулшер менга қўнғироқ қилди. Ишоносизми, унинг сўзлари мени жуда тасирлантириб юборди. Aйнан унинг футболга бўлган муносабати сабабли узоқ суҳбат қурдик.

Мураббий билан тезда тил топишиб кетдик. У жамоанинг ўйин услуби, ички муҳит, ва ўйиннга тайёргарлик кўриш жараёнлари ҳақида сўзлаб берди. Гапимиз бир жойдан чиқаётганини сездим. У футболчилардаги рақобатдан қўрқмаслик, барча учун қайғуриш сингари ҳислатларни қадрлашини айтди. Мен ҳам, жамоадошларимда шу ҳислатлар бўлишини исташимни билдирдим. Тўғриси, унинг сўзларидан сўнг "Манчестер Юнайтед" аъзоси бўлишга қарор қилдим.

Менимча барча футболчилардан шундай ҳолат кузатилади. Aгар сиз ўзингиз каби фикрловчи мураббийни учратсангиз, у билан ҳамкорлик қилишни истаб қоласиз. Мен ҳем энди бор эътиборимни Сулшер билан биргаликда янги марраларни забт этишга қаратмоқчиман. Машғулотларда тер тўкиб жамоада ўз ўрнимни топиш ниятидаман."

Манба: ESPN
Киритилди: 11:44, 11.10.2020.
Ўқилди: 5919 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.