Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Клублар сони қисқарадими? АПЛ тезкор жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси яқин орада жиддий ўзгаришлар қилмоқчи эмас. Лига матбуотда пайдо бўлган клублар сонининг қисқариши, Англия лига кубогининг бекор қилиниши билан боғлиқ хабарларга ўз муносабатини билдирди.

"Англия футболини бутун дунё бўйлаб томоша қилишади, яхши кўришади. Чемпионат тизимининг динамик ўзгариши минглаб мухлисларнинг унга бўлган қизиқишини ушлаб туради. Ушбу позицияни сақлаб қолиш учун биргаликда ишлаш муҳим аҳамиятга эга. Премьер-лига ва Англия футбол ассоциацияси футбол келажаги, мусобақалар формати, тақвим ва молиявий масалалар борасида ҳар қандай муҳокамаларни қўллаб-қувватлайди.

Аммо футболда кўпгина манфаатдор томонлар бор. Шунинг учун ҳар қандай ўзгаришларни ҳал этиш учун биргаликда ишлашимиз керак. ОАВда эълон қилинган лойиҳалар Англия футболини издан чиқаради. Англия футбол лигаси раҳбари Рик Перри уларни қўллаб-қувватлагани бизни ҳайрон қолдирди.

Премьер-лига коронавирус пандемияси туфайли юзага келган саволларни ҳал этишда клублар ва бошқа ташкилотлар ишлашда давом этади", – дейилади АПЛ тарқатган баёнотда.

Маълумот ўрнида. "Манчестер Юнайтед" ва Ливерпуль" клублари АПЛни 18та жамоага қисқартириш, Англия лига кубоги ва Англия суперкубогини бекор қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни ишлаб чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Манба: football24.ua
Киритилди: 10:52, 12.10.2020.
Ўқилди: 5724 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.