Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Франция терма жамоасига қарши ўйин бекор қилиниши керак деган фикрда эмас.
"Ўйинни бекор қилиш керак эди деб ўйламайман. УЕФА ва ФИФА футболни давом эттириш учун катта куч сарфлаяпти. Ўйинни бекор қилишнинг оқибати ёмон бўлиши мумкин эди. Биз катта йўқотишларга дуч келдик.
Жаҳон чемпионларига қарши асосий футболчиларимизсиз ўйнаш айтарли имкониятсиз. Таркибимизда 1-2 нафар асосий футболчи йўқ бўлса, ўйин сифатимизга салбий таъсир кўрсатади. Биз бўлса асосий таркибнинг 7-8 нафар футболчисини йўқотгандик. Шу сабабли, 18-19 ёшли футболчиларга ўйнаш имкониятини бердик. Биз бутун вазиятни тушундик ва таваккал қилдик. Умид қиламанки, бундай яхши рақиб билан ўйнаш йигитлар учун тажриба ортиришга яхши бўлди. Футболчилар бундай рақибга қарши майдонда қандай ҳаракат қилиш кераклиги, қандай хатоларга йўл қўймаслик кераклигини тушуниб олди.
Биз терма жамоада ташкил этаётган тузилмавий ўйинимизни намойиш эта олдик. Йўлга қўйилган хатолар эса йигитлар тўплаган тажрибадир. Биз ўйинни таҳлил қилдик, кўрсатдик ва бунда ижобий ютуқ борлигини айтдик. Агар сиз бундай рақиб билан ўйнамасангиз, хато қилмасангиз, у ҳолда ўсишга эришмайсиз. Украина чемпионати айни пайтда бизга ҳеч нарса бермаяпти. У ерда ҳеч қандай ритм йўқ, сифатли футболчилар йўқ. Украина чемпионатида нимагадир эришиш жуда қийин, шу сабабли, футболчиларни мана шундай рақибларга қарши ўйин орқали ўстирмоқчимиз ва шундагина натижа бўлишига ишонмоқдамиз. Тўғри, биз ўз имижимизга зарар етказдик, чунки, 7:1 ҳисобида жуда йирик", - деди Шевченко.