Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Родриго: Мен янги Неймар бўлишни хоҳламайман

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг 19 ёшли бразилиялик ҳужумчиси Родриго ўзини ватандошлари — Неймар ва Робиньо билан таққослашларига муносабат билдирди.

"Фаолиятимнинг бошиданоқ, «Сантос»да ўйнаган кезларимда ҳам мени Неймар ва Робиньога қиёслашарди. Бу ҳар доим бўлган. Аммо ҳар доим Родриго бўлишни ва ўз ҳикоямни ёзишни исташимни айтганман. Робиньо ва Неймар «Сантос» ва ўзи ўйнаган бошқа клубларнинг афсонаси ҳисобланади. Неймар битта, мен эса фақат Родриго бўлишни хоҳлайман.

Менимча, юқори савияли бўлиш жуда муҳим, барчамиз биламизки, менинг позициямда ажойиб футболчилар бор. Бразилия терма жамоасида ўйнаш навбати келганида, яхши ҳаракат қиламан, машғулотларда ва ҳар бир ўйин олдидан Тите (Бразилия терма жамоаси бош мураббийи) талаб қилган нарсаларни бажараман. Терма жамоага чақирилишда давом этишим учун узлуксиз ўйнаб туришим лозим", - деди Родриго.

Эслатиб ўтамиз, Родриго 2019 йил ёзида «Сантос»дан «Реал»га ўтган. Мадрид клуби унинг трансфери учун 45 миллион евро сарфлаганди. Родриго ҳозиргача «қироллик клуби» таркибида 28 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:09, 13.10.2020.
Ўқилди: 2354 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6094]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [5981]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [5298]

Камавингага кутилмаган харидор чиқди [4806]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [3643]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3456]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3152]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2928]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2880]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2117]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик