Ярим ҳимоячи Николо Заньоло келажагини Римнинг «Рома» клуби билан боғлашга қарор қилди.
Куни кеча Заньоло «Рома» клуби раҳбари Дэн Фридкин билан янги шартнома борасида музокара олиб борди. Италия матбуотининг ёзишига қараганда, томонлар янги шартнома борасида келишувга эришган ва яқин кунлар ичида амалдаги шартнома узайтирилади.
Қўшимча қилиш керакки, Заньоло тиззасидан олган жиддий жароҳатини даволаш билан банд. У 2021 йилда майдонга қайтиши кутилмоқда.