Италиянинг «Наполи» клуби ўз ҳужумчиси Аркадиуш Миликка нисбатан қўпол муомилада бўлди. Футболчи жамоаси билан янги шартнома имзолашдан бош тортди. Якунда «Наполи» талаб қилган маблағни ҳеч ким тўлаб бера олмади. Энди футболчи клуб иштирок этадиган ҳеч бир турнирнинг рўйхатидан ўтмади ва якка тартибда шуғулланмоқда.
«Наполи» менга ультиматум қўйди: ё янги шартнома имзолашим керак эди ёки кетишим. Пандемия вазиятни қийинлаштирди, менда бир нечта таклифлар бор эди.
Мен ҳеч қайси мусобақа учун рўйхатдан ўтмаганимни билиш оғир бўлди. Мен бу ҳақда матбуот орқали хабар топдим. Бу нопрофессионал муносабат. Менга нисбатан ёмон муносабатда бўлишди. Бироз муддат қийинчиликка дуч келаман, аммо мен барча қийинчиликни енгиб ўтишга ҳаракат қиламан», – деди футболчи Sportowefakty.pl сайтига берган интервьюсида.
Милик икки мавсум кетма-кет «Наполи» клуби тўпурарига айланганди.