Португулиянинг "Боавишта" клуби янги футболчиси Одил Рами ўз айбини тан олди.
Рами айни пайтда 34 ёшда. У жуда иқтидорлик футболчи бўлган, бироқ, қандайдир пайтда ортиқча вазн борасида муаммога дуч келди.
«Гармон борасида муаммо бўлмаган. Менинг фаолиятимни овқат ўлдирди. Мен нотўғри турмуш тарзини олиб бордим. Овқат ейишни роса яхши кўраман. Қачонки оптимал спорт формамда бўлганимда, қаршимдаги исталган ҳужумчидан қўрқмасдим. Бироқ, мен қачон оптимал формага кирганимни эслай олмайман. Албатта, ҳаракат қиляпман, лекин ёшим бунга тўсқинлик қилмоқда.
Ҳаётим давомида жуда кўп нотўғри турмуш тарзида бўлдим: ресторанлар, аёллар... Бироқ, агарда мен камроқ овқатланганимда фаолиятим умуман бошқача кўриниш олган бўларди», — деди франциялик футболчи.