Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Куман Гризманн ҳақида: «Мураббий буйруқ беради, у эса қўлидан келганча ҳаракат қилиш керак»

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Роналд Куман жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманн ҳақида фикр билдирди.

Франциялик футболчи терма жамоасининг ўйинидан кейин "Мураббийи (Дидье Дешам) мени қайси позицияга қўйишни билади"-деганди.

– Менда Антуан билан муаммо йўқ. Мен уни ҳеч қачон бегона позицияга қўймаганман. Биз "ўнталик" позициясида 10 нафар футболчи билан ўйнай олмаймиз.

– Гризманнинг сўзлари сизни ранжитмадими?

– Ҳар ким ўз фикрини айтишга ҳақлидир. Мен у билан кеча гаплашдим, лекин бу ҳақда эмас. Биз унинг позицияси ва самарадорлиги ҳақида суҳбатлашдик. Мен жамоа учун энг яхшисини излаяпман ва агар у ўнг томондан бошлаш керак бўлса, демак керак. Шунингдек, у "ўнлик" ёки "тўққизлик"да ўйнаши мумкин, бироқ, бу ҳақда мен қарор чиқарман, у эса максимум ҳаракат қилиш керак.

– Муваффақиятга эришиш учун Гризманн нима қилиш керак?

– Имкониятларини синаб кўриши керак, озгина омад керак, бундан ташқари, у бор имкониятларини ишга солиши шарт. Мураббий буйруқ беради, у бўлса бор кучини ишга солиши керак.

– Мессига дам беришни ўйламаяпсизми?

– Биз ҳар бир учрашувда энг яхши таркибимиздан фойдаланишни хоҳлаймиз. Терма жамоалар катта клубларда чарчоқ қўшади. Барча футболчилар ихтиёримизга катта иштиёқ ва қувонч билан қайтди. Месси масаласини машғулотлардан кейин ҳал қиламиз, – деди Куман.

Киритилди: 20:09, 16.10.2020.
Ўқилди: 3347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.