Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Ботир Қораев: "Бунёдкор" билан ўйиндан кейин футболчиларимизда пасайиш кузатилди"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 19-тур доирасида бўлиб ўтган Машъал" ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманида "Машъал" жамоаси ёрдамчи мураббийи Ботир Қораев иштирок этди.

- Авваломбор, ассалому алайкум. Бугун Дилявер Ваниевнинг бетоблиги сабабли, матбуот анжуманида ўзим иштирок этяпман. Бугунги ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? АГКМК - тажрибали жамоа ҳисобланади. Улар бекорга турнир жадвалининг иккинчи поғонасини банд этиб туришмаяпти. Бугунги учрашув қийин бўлишини билгандик. Ўтказиб юборилган биринчи гол ўйинга катта таъсир кўрсатди, деб ўйлайман. Рақибларимиз биринчи голини киритишда ўзимиз яққол хатога йўл қўйдик. Биринчи ўтказиб юборилган голда Убайдуллаев хатога йўл қўйди. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, биринчи бўлимнинг ўзида икки марта голга тортадиган вазият содир этгандик, бироқ бундан фойдалана олмадик. Рақибнинг киритган иккинчи голида дарвозабонимизга нисбатан қўполлик қилингандек кўринди. Буни ўйиндан кейин албатта кўриб чиқамиз.

- Жамоа бешинчи маротаба мағлубиятга учрамоқда.

- Албатта, қийин беш маротаба мағлубиятга учраш. Жамоамиз бу йил Суперлигага йўл олди. Таркибимизда Суперлигада илк маротаба ўйнаётган футболчилар кўп. Шундай бўлсада, ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга чиқяпмиз. Ўйлайманки, жамоамиз ёмон ўйин кўрсатаётгани йўқ. "Қизилқум"га қарши баҳсда ҳам 4-5 та вазият содир этдик, "Сурхон"га қарши ўйинда камида еттита голли вазиятга эга бўлдик. Тўғри, "Насаф"га қарши ўйинда унчалик яхши ҳаракат қила олмадик. Аммо, бугун йигитлар ёмон ўйнагани йўқ. Бугунги ўйиндаги мағлубиятни унутиб, "Қўқон-1912" жамоасига қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

- Жамоанинг бешта мағлубиятидан кейин мураббийлар штабида ўзгариш бўлиши мумкинми?

- Истеъфо борасида мен ҳам нарса дея олмайман, буни клуб раҳбарлари ҳал қилади. Биз ўз устимизда ишлашда давом этяпмиз, учрашувларда етарлича вазиятларга эга бўляпмиз. Агар жамоа ўйнамаётган бўлса, буни тушунса бўлади. "Бунёдкор"га қарши ўйинда бир киши кам бўлиб қолган бўлсакда, яхши ўйин кўрсатгандик. Айнан шу ўйиндан кейин футболчиларда пасайиш кузатилди, мана шу ўйиндан кейин жамоа ўзига кела олмаяпти.

- Учрашув мобайнида ҳакамларга эътироз билдирганингизни кузатдик...

- Ўйин давомида ҳиссиёт бўлади. Ҳакамларни ишини муҳокама қилишга бизни ҳаққимиз йўқ. Уларни ишини кўриб чиқадиган қўмита бор. Ўйин пайтида футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам ҳиссиётга берилиб кетади.

- Заҳирадан чиққан футболчилар ўйинни кучайтира олмади.

- Ҳақиқатдан ҳам, бугун заҳирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олмади. Мелиев ҳаракат қилди, лекин кучи етмади. Камчиликларни бартараф этишда давом этамиз.

Киритилди: 18:52, 17.10.2020.
Ўқилди: 2241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.