Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Ла лига. «Реал» ўз уйида дебютантга ютқазди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 6-тури доирасида "Реал" ўз уйида "Кадис"ни қабул қилиб, кутилмаганда, имкониятни бой бериб қўйди.

Жорий мавсумда Ла лигага чиқишга муваффақ бўлган жамоа баҳсни анча фаол бошлади. 2-дақиқадаёқ меҳмонлар ҳисобни очишлари мумкин эди, аммо дарвозага кираётган тўпни Рамос чизиқ устида қайтариб қолди. Орадан 6 дақиқа ўтиб эса Лосанонинг зарбасини Куртуа қайтарди.

Лосанонинг ўзи 16-дақиқада ҳисобни очди. Негредо томонидан бош билан етказилган узатма натижасида футболчи яккама-якка вазиятга чиқди ва тўпни Куртуанинг устидан ошириб, дарвозани ишғол қилди.

"Реал" биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари ва иккинчи таймда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилди. Баҳснинг 80-дақиқасида Йович дарвозани ишғол қилди, аммо узатма берган Бензема офсайдда қолган эди. Орадан 1 дақиқа ўтиб Карим томонидан йўлланган зарба натижасида тўп тўсинга тегиб қайтди.

Шу тариқа, "Кадис" муҳим ғалабага эришди ва ўз очколарини 10тага етказиб, "Реал" билан тенглашиб олди.

Испания Ла лигаси, 6-тур
Реал Мадрид – Кадис 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 16 Лосано.
Реал Мадрид – Куртуа, Марсело, Рамос (Милитао, 46), Начо, Варан, Иско (Вальверде, 46), Кроос (Йович, 78), Васкес (Асенсио, 46), Модрич (Каземиро, 46), Винисиус Жуниор, Бензема.
Кадис – Ледесма, Кала, Эспино, Акапо, Фали Хименес, Алекс Фернандес (Хайро Искьердо, 86), Йонссон (Аугусто Фернандес, 86), Хосе Мари (Гарридо, 76), Сальви Санчес, Негредо (Хименес, 81), Лосано (Малбашич, 46).
Огоҳлантиришлар: Рамос (34), Милитао (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:32, 17.10.2020.
Ўқилди: 3891 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик