«Реал» ярим ҳимоячиси Эден Азар мушагидан олган жароҳатидан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.
"Marca" тарқатган хабарга кўра, бельгиялик футболчи Испания чемпионатининг жорий мавсумида ҳали майдонга тушмади. У ноябрь ойидаги ФИФА кунларигача жароҳатидан тўлиқ соғайишга улгурмайди.
Шу тариқа, Азар энг яхши ҳолатда 22 ноябрь куни «Вильярреал»га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.