Ҳамюртимиз Остон Ўрунов тўп сураётган Москванинг "Спартак" клуби РПЛ доирасида "Краснодар" клуби устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганидан кейин, UFC жангчилари Хабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэджиларнинг баҳсини кўриш учун бироз ушланиб қолишди.
Барчага маълумки, ушбу жангда Хабиб Нурмагомедов ғалаба қозонди ва у ўз ғалабасини Москванинг "Спартак" клубини ашаддий мухлиси бўлган - отаси Абдулманнап Нурмагомедовга бағишлади.