Англия чемпионатининг 6-турига келиб «Эвертон» мавсумда илк марта мағлубиятга учради. Мерсисайдликлар сафарда «Саутгемптон» меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Биринчи бўлимнинг 27-дақиқасида Уорд-Проуз ҳисобни очган бўлса, орадан 8 дақиқа ўтиб Адамс "Саутгемптон"нинг иккинчи голини рақиб дарвозасига киритди.
Карло Анчелотти жамоаси дастлабки 5та турда 4та ғалаба ва битта дуранг қайд этишган эди. Жамоа бугунги мағлубиятга қарамай 13 очко билан жадвалда пешқадам бўлиб турибди.
Англия чемпионати, 6-тур
Саутгемптон – Эвертон 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 27 Уорд-Проуз, 2:0 – 35 Адамс.
Саутгемптон – Маккарти, Вестергор, Бертран, Беднарек, Уокер-Питерс, Армстронг (Диалло, 86), Уорд-Проуз, Редмонд, Ромеу, Адамс (Нлундулу, 89), Ингз.
Эвертон – Пикфорд, Мина, Кин, Динь, Годфри, Дукуре (Гордон, 58), Аллан, Ивоби (Бернард, 46), Сигурдссон (Делф, 58), Хамес, Кэлверт-Льюин.
Огоҳлантиришлар: Уокер-Питерс (57), Бернард (64), Кэлверт-Льюин (90).
Четлатиш: Динь (72).