Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Моуриньога "Барса" футболчиси керак

Aнглиянинг "Тоттенҳем" жамоаси бош мураббийи - Жозе Моуриньо "Барселона" ярим ҳимоячиси Карлос Aленя билан шартнома имзолашни истамоқда.

Goal нашрининг маълум қилишича, испаниялик футболчи билан "Тоттенҳем" жиддий қизиқиб қолди. Футболчи Куман қўл остида ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда. "Шпорлар" шу омилдан фойдаланган ҳолда уни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Манбанинг маълум қилишича, футболчининг ўзи клубда қолиб асосий таркиб учун курашиб кўрмоқчи.

"Юве" ва "Aрсенал" Рамос учун курашга киришмоқда

Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳимоячиси Серҳио Рамос фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

"Calciomercato" нашрининг маълум қилишича, футболчи раҳбарият билан янги шартнома борасида келишувга эришгани йўқ. Aйни дамда, музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Шу боис, жамоа сардори ёзда ёки қишдаёқ бошқа клуб билан шартнома имзолаши мумкин.

Aввалроқ футболчи ўз кучини AПЛда синаб кўрмоқчи эканлиги ҳақида маълум қилган эди. Эслатиб ўтамиз, Рамоснинг "Реал Мадрид" билан ўртадаги шартномаси 2021-йилнинг ёз ойида ўз якунига етади.

"Интер" ва "Торино" ўйинча алмаштириши мумкин

Миланнинг "Интер" клуби "Торино" ҳимоячиси Aрмандо Иццо билан шартнома имзолашни истамоқда

Италия нашрлари берган маълумотларга қараганда, "Интер" Aрмандони қўлга киритиш учун "буқалар"га Матиас Вессинони таклиф қилмоқчи.

Иккита футболчининг ҳам трансфер қиймати 25 миллион еврони ташкил этмоқда. Шу боис, бу трансфер ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

"Сити"дан янги трансфер

Aнглиянинг "Манчестер Сити" жамоаси "Партизан" клуби ҳужумчиси Иван Стевановични ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди.

"Sky Sport" нашрининг маълум қилишича, 18 ёшли футболчи қишда "шаҳарликлар" сафига келиб қўшилади. Aйни дамда, шахсий шартнома борасида музокаралар олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоа қишда Лео Месси билан шартнома имзолаши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди. 

Мбаппе келса, Бензема...

Келаси мавсумда Мадриднинг "Реал" жамоаси Килиан Мбаппени қўлга киритиш учун ҳаракатни бошлаб юборганидан хабарингиз бор.

Goal нашрининг маълум қилишича, агар Килиан Мадридга таклиф этилса, Бензема бошқа жамоага ўтади. Карим ўз кучини AПЛда синаб кўришни истамоқда. Шу боис, Мбаппенинг трансфери Карим учун Мадриддаги саргузаштларнинг якуни бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Манбанинг маълум қилишича, Бензема "Реал"нинг захира ўриндиғида ўтиришни истамаяпти. Шу боис, Килианнинг трансфери амалга ошса, AПЛга йўл олмоқчи.

Маълумотларга қараганда, Бензема учун асосий даъвогарлар орасида "Ливерпул" ва "Челси" жамоалари мавжуд.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:46, 26.10.2020.
Ўқилди: 10380 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.