Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

ЕЧЛ. «Боруссия М.» - «Реал Мадрид». Превью

Баҳо:
+ | -

Марко Розе бошчилигидаги Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби биринчи турдаги натижани ўзлари учун аъло деб билса ҳам бўлади. “Интер“ билан кечган баҳс давомида немислар камбекни амалга ошира туриб сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалабани қўлдан чиқаришганди. Учрашув давомида кўриндики, гладбахликлар гол ўтказгач ҳам қандай ҳаракат қилишни яхши ўзлаштирган. Якуний ҳисоб — 2:2.

Бугунги рақиб эса “Интер"дан анча жиддийроқ, чунки биринчи турда ўз майдонида гуруҳ аутсайдери деб қаралаётган “Шахтёр“га имкониятни бой беришган. Зидан жамоаси таркиб жиҳатидан ҳам бошқа кўрсаткич борасида ҳам украиналиклардан устун қаралган бўлса-да, футболчилар бир-бирини тушунмасдан ҳаракат қилганлиги оқибатида биринчи таймда ўз дарвозаларидан 3 та гол олиб чиқишди. Иккинчи бўлимда эса бир қатор ўзгаришлар қилингани билан учрашув қутқариб қолинмаганди. Якуний ҳисоб — 2:3.

"Боруссия" М. ва "Реал Мадрид" шу пайтгача расмий учрашувларда 4 марта ўйнаган. Жамоалар 1 ғалаба ва 2 дурангдан бўлишиб олишган. Учрашувларнинг барчаси ўтган асрга тўғри келган. Демак, бугун жамоаларнинг 21 асрдаги илк тўқнашувига гувоҳ бўламиз.

«Боруссия» Менхенгладбах

Марко Розе жамоасида бошқалардан яққол ажралиб турадиган юлдуз футболчини топиш қийин. Жамоа бунга муҳтож ҳам эмасдек, гўё. Бир қараганда ҳақиқий немис клублари шундай бўлишади ҳам. Гладбахликлар Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш йўлида ўтган мавсумда яхши учрашувлар ўтказишганди. Бу мавсумда жамоанинг Бундеслигадаги ишларини аъло деб бўлмайди .Сўнгги турда ”Майнц” билан меҳмонда баҳс олиб бориб, 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишган.

Асосий таркиб футболчиларида жароҳат ёки бошқа сабабларга кўра учрашувни ўтказиб юбориш эҳтимоли йўқ. Бундай вазиятда мезбонлар исталган клубга қарши сифатли футбол намойиш қилиши мумкин. Марказий ҳимояда ҳаракат қилувчи Гинтер жамоанинг қарши ҳужумларини бошлаб берувчи вазифасини юқори даражада уддалай олади. Майдон марказидаги асосий футболчи Флориан Нойхаусда плеймейкерлик қобилияти рақиб жамоасидаги Тони Кроосга тенглаштирилмоқда. Ҳужум чизиғида Йонас Хофманн, Тюрам ва Плеа каби сифатли футбол кўрсатишга қодир бўлган футболчилар Мадрид ҳимоясини синовдан ўтказишади.

Тахминий таркиб: Зоммер; Лярнер, Гинтер, Эльведи, Бенсебайни; Крамер, Нойхаус, Хофманн; Штиндль, Тюрам, Плеа

«Реал Мадрид»

Мавсум бошидан бери футболчиларда тарқоқлик яққол кўзга ташланяпти. Ўзидан анча паст поғоналардаги жамоаларга кетма-кет икки ўйиндаги мағлубиятларни бошқа ҳеч қандай сабаб билан изоҳлаб бўлмайди. Мураббий бу вазиятда барча айбни ўз зиммасига олишдан қўрқмаяпти. ”Барселона”га қарши баҳсда футболчилар анча бир-бирини яхши тушуниб ўзларига ишонч билан ҳаракат қилишди, балки бунга Рамосни таркибга қайтиши сабаб бўлиши ҳам мумкин. Биринчи турда гуруҳ аутсайдери дея айтилган ”Шахтёр”нинг иккинчи таркибига бой берилган ўйинда Рамос майдонда етишмади.

Бугунги учрашувга "қаймоқранглилар” юқори кайфиятда етиб келишяпти. Анчадан бери жароҳатда бўлган Эден Азар яна асосий гуруҳ машғулотларига қайтгани айтилмоқда. Бугун у ўз жамоасига ёрдам бериши мумкин бўлади. Зиданнинг ҳимоясида муаммолари етарлича Карвахаль ва Одриосоланинг ўрнини эгаллаган Начонинг ҳам жароҳати жиддий эканлиги маълум. Энди ҳимояда Ферлан Менди ва Лукас Васкес вариантини танлаш керак бўлади.

Тахминий таркиб: Куртуа; Васкес, Варан, Рамос, Менди; Каземиро, Кроос, Вальверде; Винисиус, Асенсио, Бензема

Мураббийлар фикрлари

Марко Розе: "Реал"га қарши учрашув биз учун жуда муҳим, жаҳон даражасидаги бундай клубларга қарши учрашувларни сабрсизлик билан кутяпмиз. Бундай кучли жамоларда ҳам ўзини эркин ҳис қиладиган учрашувлар бўлиб туради, улар ўзларини бўш қўйишларидан унумли фойдаланиб, уларни ажаблантиришга ҳаракат қиламиз”.

Зайниддин Зидан: "Эл-класикода биз ажойиб ўйин кўрсатдик, ўша ўйинни бугун ҳам намойиш этишимиз керак. 90 дақиқа давомида бир сонияга чалғимасдан ўйнашга ҳаракат қиламиз. Гуруҳимиздаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда натижаларни қўлга киритишимиз зарур”.

Руслан Максимов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:07, 27.10.2020.
Ўқилди: 4208 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.