Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

ЕЧЛ. "Аталанта" - "Аякс": Превью

Баҳо:
+1 | -

Бугун Чемпионлар лигасининг 2-тур баҳсларига старт берилади. Пандемия сабаб вақтинчалик юзага келган зич тақвим мухлисларга бир биридан қизиқарли қарама-қаршиликларни ҳадя этмоқда. Бугуннинг ўзидаёқ саккизта учрашув ўтказилиши белгиланган. Табиийки, уларнинг ичидан марказий беллашувларни топиш қийин эмас. Жумладан, сешанба оқшомини безаши кутилаётган "Аталанта" ва "Аякс" жуфтлиги ҳам барчанинг диққат марказида. Қизиқ томони жамоалар шу пайтга қадар ҳали бирор марта ҳам ўзаро тўқнаш келишмаган. "Аталанта"нинг халқаро майдонлардаги иштироки унчалик узоқ тарихга бориб тақалмаслиги жиҳатидан табиийки, бу ажабланарли ҳол эмас. Лекин голланд ва италян клублари ўртасида ҳар доим ўзгача рақобат муҳити шаклланиб келган.

Иккала жамоа ушбу турга умуман бир бирига ўхшамайдиган кайфиятда етиб келишмоқда. Зеро, бу ерда "Аталанта" ва "Аякс"нинг сўнгги икки ўйинини ўзаро пропорция ҳолида таққосласак ҳам бўлаверади. Мусобақанинг илк турида "Митюлланд" устидан йирик ҳисобда ғалабага эришган бергамоликлар икки кун ўтгач ўз майдонларида "Сампдория"га кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйишди. Амстердамликларда эса бошқачароқ ҳолат: "Ливерпул" га дастлаб ўз майдонларида ютказиб қўйишгандан сўнг, Тен Хаг шогирдлари шанба куни эредивизияда "Венло"ни йирик хисобда тор-мор келтиришди. Бу жиҳатдан олиб қаралса, клубларнинг сўнгги пайтларда кўрсатаётган ўйинлари бир-бирига қайсидир маънода ўхшаб кетадигандек, хусусан даража нуқтайи назаридан ҳам.

"Аталанта"
Бергамоликларда ажойиб муҳит шаккланиб улгурган. Клуб 2-3 мавсумдан буён Италиянинг гранд жамоаларига жиддий қаршилик кўрсатиб келади. Гасперини қўл остида жамоанинг ҳар доим ҳам ёрқин ва ранг-баранг футбол тарафдори эканлиги кўпчиликка сир эмас. Лекин "Аталанта" бу мавсумдан бошлаб ўйин услубига бироз совуққонлик олиб кириши талаб этилади. Дастлабки мавсумларни эксперимент сифатида ҳужумкор ва очиқ стилда ўтказган клубдан мухлислар энди бемалол бирор бир титул талаб қилаётганликлари нормал ҳолат. Буни етарлича англаб турган Гасперини халқаро майдонларга ҳам жиддий эътибор қаратаётгани дастлабки баҳсданоқ кўзга ташланди. Данияда "Митюлланд" анчайин ишончли ҳисобда таслим этилди. "Аталанта"да ҳар доим ҳам ҳужумни якунловчи футболчилар борасида муаммо бўлмаган. Ҳар бир баҳс учун жамоавий услубни маъқул кўрувчи италиялик мураббий майдондаги ротация борасида қийинчиликка учрамайди. Клубнинг бу хусусияти Данияда яққол кўзга ташланди. Кенг зона бўйлаб алмашиниб ҳаракат қилувчи эркин ижодкорлар Сапата ҳамда Гомеслар томонидан уюштирилган рейдларни данияликлар деярли бартараф эта олишмади. Лекин ушбу жамоа захира резерви бўйича унчалик мақтана олмаслиги кўпчиликка сир эмас. Бу аспект балки мавсумолди ўйинларда деярли кўзга ташланмаслиги мумкин, лекин муҳим паллалардаги асосий беллашувларда Гасперини лазарет муаммосидан ҳар доим жиддий жабр кўради. А серияда учралган кетма-кет икки мағлубиятга асосий сабаб сифатида дарвозабонлар муаммосини келтиришимиз мумкин. "Аякс"га қарши бўлажак баҳсда ҳам Гасперинига мана шу муаммо панд бериб қўймаса бўлгани. Клубнинг асосий кипери номини етарлича оқлаб келган Голлини августда олган жароҳатидан ҳали бери фориғ бўлганича йўқ. Бунинг устига унинг ўрнини тўлдириши кутилган ёзги харид Кристиано Пиччини ҳам жамоага ҳали бери мослашиб улгурмасиданоқ лазаретга равона бўлди. Шунингдек, бугунги баҳсда Гасперини асосий ҳимоячилардан бири Кайдара хизматларидан ҳам фойдалана олмаслигини ҳисобга олсак, орқа чизиқ борасида "Аталанта"да жиддий камчиликлар мавжуд. Бундан эса ёш амстердамлик йигитларнинг унумли фойдаланиб қолиш эҳтимоли йўқ эмас. Лекин бошқа бир томондан қарама-қаршиликнинг "Аталанта" учун плюс тарафлари ҳам етарли. Ўтган мавсум давомида энг кўп гол урган клублардан бирининг ўз уйида ўйин ўтказиши ҳамда таркибидаги Хатебор, Де Рон ва Госсиниларнинг аввал ҳам эредивизияда фаолият олиб борганликлари рақиб ўйин услубини бироз бўлса-да тушуниш учун ёрдам бериши кутилмоқда.

Тахминий таркиб: Спортьелло; Толойи, Паломино, Джимсити; Ҳатебор, де Рон, Фройлер, Госенс; Пашалич, Гомес, Сапата.

"Аякс".

Амстердамликлар учун 1-тур баҳси анчайин аламли тарзда якунланди. Жамоа "Ливерпул"га ўз майдонида минимал ҳисобда имкониятни бой бериб қўйганидан хабарингиз бор. Ўшанда мерсисайд клубига ягона ғалаба келтирувчи голни Тальяфико ўз дарвозасига киритиб қўйганди. Лекин учрашувда майдон эгалари қанчалик кўп ҳужум уюштурмасин "Ливерпул" ўйинни тотал назоратда ушлаб турди ва ҳақли ғалабага эришди деб айтоламиз. "Аякс"нинг эредивизиядаги ишлари ёмон эмас. Жамоа айни пайтда турнир жадвалида етакчиликни сақлаб турибди. Бунинг устига "Аталанта"га қарши ўйин олдидан қозонилган фантастик ғалаба улар учун кераклича мотивация бўлиб хизмат қилиб берса керак. Умуман олганда, Нидерландия клубида кайфият аъло даражада. Тен Хаг жамоасининг бугунги кундаги таркибидан академиянинг кўплаб ўйинчиларига жой берган ва бу ўзини оқлаб келмоқда. "Венло"ҳа қарши учрашувда пента-трик қайд этган Траоре, ёш ва умидли ўйинчилар Гравенберх Тадич ва Антониоларнинг бугун Бергамо ҳимоя чизиғи олдида жиддий қаршилик кўрсатишлари кутиляпти. Бунинг устига "Аякс"нинг Италия клубларига қарши статистикаси ёмон эмас: кетма-кет 7 ўйиндан бери қайд этиб келинаётган мағлубиятсиз серия. Шунга қарамай амстердамликларда хам битта жиддий йўқотиш мавжуд. Клубнинг асосий ҳужумчиси Муҳаммад Кудус "Гронинген" билан кечган баҳсдан сўнг узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Лекин унинг қачон машғулотларга қайтиши номаълумлигича қолмоқда.

Тахминий таркиб: Онана; Мазроуи, Счуурс, Блинд, Тальяфико; Клаассен, Гравенберх, Мартинез; Промес, Тадич, Траоре.

Хулоса ўрнида, "Аталанта" қанча кўп гол ургани билан ўшанча кўп гол ўтказиб юбориши ҳам бир факт. Айниқса, яқин ойлардан бери дарвозабон борасида қийинчиликларга учраётган жамоа учун "Аякс" жуда хавфли рақиб ҳисобланади. Бугун Тен Хаг шогирдлари катта эҳтимол билан иккинчи жамоа бўлиб харакат қиладилар. Лекин ўзлари яратган вазиятлардан максимал равишда фаойдалана олсалар, ҳимоя борасида кейинчалик жиддий муаммоларга дуч келишмаса керак. Лекин "Аталанта" қандай рақибга дуч келмасин, бир темпда ҳужумкор ўйинини кўрсатаверади. Онана учун бугун Малиновскининг зарбаларини бартараф этиш осон бўлмайди. Хуллас, бугун бизни голларга бой қарама-қаршилик кутиб турибди.

 

Юсуфбек тайёрлади.

Киритилди: 17:47, 27.10.2020.
Ўқилди: 2437 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.