Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

ЕЧЛ. "Зенит" таркибда муаммоларга дуч келди

Баҳо:
+ | -

Россиянинг "Зенит" клуби ҳужумчиси Сердар Азмун ва Малком ЕЧЛнинг 2-тур доирасида "Боруссия" клубига қарши бўладиган ўйинда майдонга тушмайди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Сергей Семак маълум қилди.

"Малком ва Азмун бизга ёрдам бера олмайди. Малком жароҳати борасида маслаҳат олиш учун Германияга учиб кетди.

Бу жароҳат Малкомнинг аввалги шикастланишига умуман алоқаси йўқ. Умид қиламизки, у икки ҳафтадан кейин қайтади.

Жирков ҳам маълум муддатни ўтказиб юборди. Сўнгги икки кунда у жамоанинг умумий машғулотларида иштирок этди. Кўрамиз, у қанча вақт ўйнай оларкин. Лекин олдимиздаги учрашувларда у тўлиқ ҳаракат қила олади. Асосийси, жароҳатлар унга ҳалақит қилмаяпти ва соғлиги бўйича барчаси жойида", - деди Семак Sport24 билан суҳбатда.

"Зенит" ҳамда "Боруссия" клублари ўртасидаги учрашув эртга, 28 октябрь куни Дортмундда бўлиб ўтади.

Киритилди: 22:53, 27.10.2020.
Ўқилди: 1860 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3914]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2472]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2471]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2346]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2285]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2092]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2089]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2029]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1992]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик