Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

МОҚда велосипед спортининг истиқболли режалари муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -

Кеча Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг Токио-2020 Олимпиадаси, шунингдек, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик дастури муҳокама қилинди. Унда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ мутасаддилари, федерация бош котиби ва терма жамоа тренерлари иштирок этишди.

Cуҳбат давомида спортчиларимизнинг нафақат бўлажак мусобақаларда иштирок этиш, балки медаллар учун курашиш имкониятлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, юртимизда ушбу спортининг оммавийлигини янада ошириш, шоссе ва трекда халқаро ареналарда муносиб иштирок эта оладиган эркаклар ва аёллар профессионал жамоаларини ташкил қилиш каби масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Мулоқотни жамоамизда фаолият олиб бориши кутилаётган хорижлик мураббийлар Валентин Савитский (Россия) ва Сергей Волчок (Беларусь) ҳам кузатиб боришди. Маълумот учун, Сегрей Волчок трекнинг темпо, Валентин Савитский эса спринт йўналишида ишлайди. Аллақачон Тошкентга етиб келган С.Волчок мажлисда шахсан қатнашди. Яқин кунлар ичидаушбу мутахассис расман таништирилади.

Тақдимот якунида МОҚ раҳбари федерациянинг режаларини қўллаб-қувватлади ва бу борада ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, тегишли тавсиялар берди. Жиззах вилоятида қурилаётган ВМХ трассаси битгач, ушбу йўналишда ҳам хорижлик мураббийни жалб қилиш таклифи маъқулланди.

Киритилди: 09:28, 28.10.2020.
Ўқилди: 2156 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4187]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3606]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2945]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2252]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2146]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2081]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1998]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1880]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1773]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1452]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик