Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Дилявер Ваниев: "Пахтакор" маҳорат бобида кучли. Аммо, баҳона қилмоқчи эмасман"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор" (1:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.

— Бугун бошқача вариантда ўйнамоқчи эдик, чизиқлар орасидаги компактликни ушлай олмадик. "Пахтакор"га қарши бундай ўйнаб бўлмайди. Очко ишлашга умид қилган эдик. Йигитларга эътирозим йўқ. "Пахтакор" маҳорат бобида кучли эди. Аммо, баҳона қилмоқчи эмасман. Учинчи ва тўртинчи голларни ўзимизга ўзимиз олиб келдик. Индивидуал хатолар панд берди. Биринчи голни яна кўриб чиқиш керак, менимча футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда гол урди.

— "Машъал" бугун мағлубиятга учраган бўлсада жамоа ўйинида ижобий томонга ўзгариш бор. Бу ўзгаришни қандай изоҳлай оласиз?

— Йигитлардан ҳаммасини оддийликдан ва бошқатдан бошлашимизни сўрадим. Олдимизга ғалаба қозониш вазифаси қўйилдими ҳимояда тартибли ҳаракат қилиш керак. Шунингдек схемада ўзгариш қилдик. Ўнг қанотда ёш футболчини туширдик. Тўғри тактик жиҳатдан айрим хатоларга йўл қўйди. Лекин, ўйини ёмон эмас. Кейинги учрашувларда туширишни ўйлаб кўрамиз. Ўйинимиз яхши, бироқ нимадир етишмаяпти.

— Жамоанинг олти ойдан бери маош олмаётгани ҳақида гаплар юрибди. Сиз бунга қандай фикр билдирасиз?

— Аввал ҳам айтгандим. Молиявий томондан муаммоларимиз бор. Бу борада аниқ жавоб бера олмайман, раҳбариятга мурожаат қилганингиз маъқул. Футболчиларни тиклаш қийин. Улар билан муносабатим яхши. Футболчиларга шундай шароитда майдонга тушиб ҳаракат қилишаётгани учун раҳмат айтаман.

— Бугун майдонда ҳаракат қилган ёш футболчи Абдумалик Норқобиловнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

— Юқорида ҳам айтиб ўтдим. Уни майдонга туширдим, айнан Машариповга қарши қўйдим. Ёмон таассурот қолдирмади. Машғулотларда ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. "Локомотив" билан учрашувда ҳам имконият беришимиз мумкин. Ифеани ва Сирожиддин Қўзиев дисквалификация сабаб қайдномадан ўрин олмади. Никита Павленкода жароҳат бор.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 08:21, 29.10.2020.
Ўқилди: 1932 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.