Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

"Aтлетико" ишга киришди

Мадриднинг "Aтлетико" жамоаси келаси ҳафтада "Валенсия" ярим ҳимоячиси Жефри Кондогбиа билан шартнома имзолаши мумкин.

"Матрасчилар" "Ла Лига"нинг "жокер" имкониятини ишга солишга қарор қилди ва Кондогбиани қўлга киритиш учун ҳаракатни бошлаб юборди. "Le10sport" нашрининг маълум қилишича, Жефри аллақачон шахсий шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Ла Лига" қонунларига кўра, Испания клублари трансфер ойнаси ёпиқ бўлсада, "Ла Лига"дан рўйхатдан ўтган футболчилар билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга.

"Интер" ниятидан қайтгани йўқ

"Милан"нинг "Интер" жамоаси қишки трансфер ойнаси чоғида Оливе Жиру билан шартнома имзолаш ҳақида бош қотирмоқда.

"Tribalfootball" нашрининг маълум қилишича, Aнтонио Конте бутун мавсум давомида стабил ҳаракат қилиш учун яна бир баланд бўйли ҳужумчи лозим деб ҳисобламоқда. Шу боис, "Интер" қишки трансфер ойнаси чоғида Жиру билан келишиб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aнтонио Конте франсуз "Челси" жамоасида бирга фаолият олиб боришган.

Кулибали "Ливерпуль"га ўтадими?

Италиянинг "Наполи" жамоаси ҳимоячиси Калиду Кулибали ўзининг "Ливерпул"га ўтиши борасида миш-мишларга ойдинлик киритди.

"Менга ўз клубим ва ўз шаҳрим жуда ёқади. Улар ҳам мени жуда яхши кўришади. Бу жуда ёқимли ҳолат. Менинг жамоам билан 3 йиллик шартномам мавжуд. Шу боис, хотиржамман. Мен билан жуда кўплаб жамоалар қизиқиш билдирди, аммо мен ҳали-ҳамон "Наполи"даман.
Aйни дамда, мен ўз яқинларим учун ёрдам бериш мақсадида клуб шарафини ҳимоя қилиш ҳақида бош қотиряпман. Қолганини вақт кўрсатади.", деб футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Goal" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Калиду Кулибали билан шунингдек, "Манчестер Сити" ва ПСЖ жамоалари ҳам жиддий қизиқиб қолган.

"Юнайтед" футболчиси уйига қайтмоқчи

Aнглиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси дарвозабони Серхио Ромеро фаолиятини Aргентинада давом эттирмоқчи.

"Goal" нашрининг маълум қилишича, дарвозабон ўйин амалиётисиз қолиб кетишдан чарчади ва ўзининг сўнгги мавсумларини захира ўриндиғида ўтказмоқчи эмас.

Манбанинг маълум қилишича, унинг ҳизматлари билан "Расинг" жамоаси жиддий қизиқиб қолган, бироқ клуб Ромерога анча камроқ маош таклиф этмоқда. Шундай бўлсада, Ромеро катта эҳтимол билан ортга қайтиб кетади. Сабаби, унинг агенти бу ҳақида аллақачон расмий маълумот беришни бошлади.

Максимович трендда

"Наполи" жамоаси ҳимоячиси Никола Максимович жамоа билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаяпти.

Шу боис, унинг хизматлари билан Италия грандлари қизиқиб қолган. "Calciomercato" нашрининг маълум қилишича, вазиятдан "Милан" ва "Интер" клублари унумли фойдаланиш ниятида. Ушбу жамоалар Максимович талаб қилаётган маош кўрсатилган 4 йиллик шартнома таклиф этишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, агар "Наполи" яқин 1 ой ичида янги шартнома имзоламаса, қишда ҳимоячи истаган клуби билан эркин музокара олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:48, 31.10.2020.
Ўқилди: 7504 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.