Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Дибала «Ювентус» раҳбариятига ўз «дардини» айтди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттираётганди. Бироқ, кеча музокара яна тўхтаб қолди.

Футболчининг агенти кеча клуб билан олиб борилган музокаралар ривожланмаганлиги сабабли, Турин шаҳрини тарк этди.

Томонлар Дибаланинг маоши борасида келиша олмаяпти. Айни пайтда «Ювентус»дан йилига 7,5 миллион евро маош олаётган Дибала янги шартномага кўра, йиллик маошини 15 миллион еврога ошириб беришларини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Calciomercato.com сайти хабар бермоқда.

Агар "Юве" раҳбарияти Дибаланинг талабини қондирадиган бўлса, у ҳолда Дибала клубда кўп маош оладиган футболчилар орасида Криштиану Роналдудан кейин иккинчи ўринга чиқиб олади.

Айни пайтда «Ювентус» Дилабанинг йилига 10 миллион евро маош тўлашга тайёр.

Дибаланинг «Юве» билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади. Томонлар шартномани 2024 йилгача узайтиришмоқчи.

Киритилди: 17:00, 31.10.2020.
Ўқилди: 4541 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.