Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Бахтиёр Ашурматов:"Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"

Баҳо:
+ | -

Coca Cola суперлигаси 22-тур доирасидаги Насаф – Қўқон-1912 учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

Бугун биз учун ҳал қилуви ва аҳамиятли ўйин эди. Бугун ғалаба қозонсак, учинчи ўринни олиш учун яхши имкониятга эга бўлардик. Йигитлар ҳам шуни ҳис қилган ҳолда майдонда борларини бериб ўйнашди. Афсуски, бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Йигитларимиз бугунги кўрсатган ўйинларидан уялмасдан, бошларини баланд кўтарган ҳолда навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўришса бўлаверади.. “Насаф” айрим вазиятларда тезкорлиги билан ажралиб турган бўлиши мумкин.Лекин вазиятлар яратишда ва жангаворликда рақибга ютказганимиз йўқ.Футболчиларимиз ҳам рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди. Бугунги ғалаба “Аждарлар” учун иккинчи ўринни олишда жуда қўл келади. Рўзиқул Бердиев ёш ва шижоатли жамоани шакллантира олган. “Насаф”ни бугунги ғалаба билан табриклаймиз.Чемпионатнинг кумуш медалини олишда Насафга омад тилайман.

Биздан “Насаф” чуқур ҳимоявий ўйин кутган бўлиши мумкин. Шуни билган ҳолда ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик. Бугунги баҳсда Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан гол ура олмади. Бу футболда бўладиган ҳолат. Кўп нарса бугунги беллашувга ҳам боғлиқ эди. Энди иккинчи ўриндаги жамоа билан орамиздаги фарқ саккиз очкога этди. Шундай бўлса-да, режамиз ўзгаргани йўқ. Қолган тўртта учрашувни ҳам юқори даражада ўтказишни мақсад қилганмиз. Охиригача ўзимизни кўрсатиш барча учрашувда керакли очколарни олиш. Мақсадимиз иложи борича чемпионатни юқори ўринда якунлаш.

Чемпионатнинг қолган қисмини марказлашган ҳолда ўтказиш борасида кўп муҳокама бўлмоқда. Тўғри марказлашган холда чемпионат давом эттирилса мухлислар бундан ютказади.Лекин ўшанда барча мураббийлар биринчи давра ва иккинчи давранинг сўнгги тўртта учрашувини марказлашган ҳолда ўтказишга келишиб олганди.Менимча, бу қарор тўғри деб биламан.

Бугун таркибимиздаги йўқолишлар тўғрисида гапирмоқчи эмасдим.Бугун ҳар икки жамоа ҳам 11 нафардан футболчи билан майдонга тушди.Лекин Суҳроб Бердиев ва Шоҳназар Норбековларнинг ўрни билинди.Норбековнинг тезкорлиги Насаф билан ўйинда бизга асқотиши аниқ эди.Тўғри бизда имконият бор.Лекин медаллар учун курашиш йўлида мухим бўлган 3 очкони қўлдан бой бердик.Бу мағлубиятдан кейин медаллар учун курашишда имкониятимиз пасайиб кетди.Бугун ўнг қанотда ўйнаган Сардор Азимов ва Аваз Маматхўжаевлар ҳам юқори даражада ўйин намойиш этишди. Тўғри биз гол ўтказворганимиздан сўнг катта таваккал қилдик. Учта химоячи билан ўйнадик. “Насаф” қарши ҳужумда иккинчи голни уриши ҳам мумкин эди. Музаффаров ва Бамбанинг тушиши ўйинимизни кучайтирди. Аммо мезбонлар посбони бугун яхши ўйнади ва биз ҳисобни тенглаштира олмадик.

Манба: Қўқон-1912 матбуот хизмати
Киритилди: 20:31, 31.10.2020.
Ўқилди: 2402 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.