Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Нўъмон Ҳасанов: "Бугунги ғалабани вилоятимиз ҳокимига бағишлаймиз"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 19-тур доирасида бўлиб ўтган "Қизилқум" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Учрашув яхши майдонда, чиройли тарзда кечди. Гарчи асосий таркибнинг 5 нафар футболчиси майдонга тушмаган бўлса-да, йигитлар кўрсатмаларимни яхши бажариб, чиройли ўйин намойиш этишди. Биринчи бўлимда жамоамизда кўплаб хавфли вазиятлар юзага келган бўлса-да, йигитлар негадир гол ура олишмади. Ҳаттоки, бўш дарвозага ҳам тўп кирмади. Шундай бўлса-да, Наманганга ғалаба билан қайтяпмиз.

Ушбу ютуқни мухлислар, жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган Наманган вилоят ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ҳомийларига бағишлаймиз. Мазкур ғалаба улар учун байрам бўлди"-деди Ҳасанов.

Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 22:28, 02.11.2020.
Ўқилди: 3534 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик