Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Роналду ўзининг 14 йиллик рекордини такрорлади - Ҳафта якунлари рақамларда

Баҳо:
+-1 | -

10000

"Ливерпул" жорий мавсум муҳим футболчиларининг кутилмаганда олаётган жароҳатлари сабаб ўз ғалабаларини катта қийинчиликлар эвазига қўлга киритмоқда. Клубнинг ишонган аъзоларини ўрнини тўлдириш мақсадида мураббийлар штаби энди жиддий бош қотиришларига тўғри келади. Лекин жамоа мухлислари бундан жиддий тарзда ташвишланмасалар ҳам бўлаверади. Чунки, Клопп шу пайтгача трансферлар бозоридан энг керакли ва тўғри харидларни амалга оширишда деярли адашмаган. Ушбу ақлли танловлардан бири бу шубҳасиз, Диого Жота. Португалиялик ёш яримҳимоячи клубга келиб қўшилганидан буён асосий таркибга муносиб ўйинчи эканлигини доимий равишда исботлаб келмоқда. Асосан захирадан майдонга тушаётган Диэго ўзи ўйнаган 5 та баҳснинг аллақачон 3 тасини гол билан тугатишга муваффақ бўлди. Миллий термада ҳам унинг ишлари ёмон эмас. 7 та учрашувда майдонга тушиб худди шунча голни ўз ҳисобига ёзиб улгурган. Лекин Жота ва унинг клуби учун ўтган ҳафта бошқа бир ўта муҳим воқеа билан тарихга ёзиладиган бўлди. Чемпионлар Лигаси доирасида "Митюлланд" га қарши майдонга тушган португалиялик дебют ўйинидаёқ гол уришга эришиб, жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлаш билан бирга "Ливерпул"нинг умумий ҳисобдаги 10000-голига ҳам муаллифлик қилди. Албатта, бу катта натижа, тарихий воқелик. Эслатиб ўтамиз, клубнинг дастлабки голини Жок Смит 1892 йили сентабрьда киритган эди. Истеъдодли Жотада жамоадаги лидерлик салоҳияти бир маромда шаклланиб бориши учун етарлича ўйин амалиёти талаб этилади.


260

Томас Мюллер ўз даражасини туширмай ўйнашда давом этади. Шу йил ҳисобидан унга иккинчи ёшлигини ўтказмоқда дея таъриф берилаётгани бежиз эмас. Ўз клубидаги янгича тизим, янгича жамоадошлар ва ишончли мураббий қўл остида Томас қўлидан келганча максимал харакат қиляпти. Бундеслиганинг атиги 5 та баҳсида майдонга тушган Мюллер ўз ҳисобига 4 гол ва яна шунча ассистни ҳам ёздириб қўйган. Умуман олганда биз германиялик футболчини муҳим ўйинларда катта саҳнага чиқишига кўникиб қолганмиз. Шу билан бирга у борган сари клуб ва терма жамоа миқёсидаги турфа рекордларни ҳам янгилашда давом этмоқда. Ўтган шанба оқшомида "Бавария" "Кёлнь" устидан минимал ҳисобда устун келганидан хабарингиз бор. Ўша ўйинда ҳисобни очган Томас Бундеслигада клуби сафидаги 260-ғалабасини қўлга киритди. Бу борада у машҳур посбон Оливер Каннинг рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлди. Маълумот учун, "қизиллар" сафида энг кўп майдонга тушган футболчи Зепп Майер ҳисобланади. Агар Мюллер мана шундай спорт формада ўйнашни давом эттирадиган бўлса, ким билсин, балки ватандошининг натижасига етиш насиб қилар.


126

Ўтган уикенд барча футбол ишқибозлари учун қизиқарли ва кутилмаган натижаларни ҳадя этди. Уларнинг ичида бизнингча ҳам, мухлисларни манзур этган энг муҳим янгилик шубҳасиз, Роналдунинг коронавирусдан халос бўлиб, яна машғулотларга қайтгани бўлди. Тан олиш керак, португалиялик юлдуз асосий таркибда кўриниш берган ўйинидаёқ "Ювентус"нинг ишлари олға юра бошлади. Айниқса, "бьанконерилар" постига янги ва нисбатан тажрибасизроқ бўлган мураббий келгач, Кришнинг жамоага боғлиқлик фактори кескин ошиб кетмоқда. Ўз ўрнида португалиялик ҳам буни чуқур англагани ҳолда зиммасига тушаётган оғир масъулиятни аъло даражада адо этмоқда. "Специя"га қарши кечган баҳснинг 57-дақиқасида захирадан майдонга тушган Роналду атиги 126 сония ўтар ўтмас ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди. Бирмунча вақт ўтгач у дублни ҳам расмийлаштириб қўйди. Бу билан Рони ўзининг 2006 йилдаги натижасини такрорлади. 3 та баҳс - 5 та гол. Ушбу статистикани португалиялик юлдуз 16/17 йилги мавсумлар оралиғида "қироллик клуби"да такрорлаган эди. Агар "Ювентус" майдондаги ички боғламлар устидаги муаммоларини бартараф этмас экан, клубнинг асосий лидерига барча иш қолиб кетаверади. Унга мотивация улашиб турадиган омил ҳам шу аслида.

105

"Сельта" Ла Лиганинг ёқимтой жамоаларидан бири, баъзида чиройли ғалабалар ҳам қайд этиб туради. Лекин ҳар доим нимадирлар содир бўлиб, ўша ғалабаларни ушлаб қолиш насиб этавермайди. Шунга қарамай, клубда асосий лидер шаклланиб улгурган - бу Яго Аспас. Ҳар бир учрашувнинг "сеҳрли таёқчаси" ҳам айнан испаниялик футболчига ишониб топширилади. Кеча, клуб ўз майдонида "Реал Сосьедад"га йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйган оқшом виголиклар учун қайғули хотима топди, лекин Яго учун эмас. Чунки у ўша куни клуб миқёсидаги ўзининг 105-голини киритди ҳамда бу борада мутлақ тўпурарга айланиб олди. Лекин ғалабага ўз ҳиссасини қўша олмаган бу гол мезбонлар учун ўша куни шунчаки таскин вазифасини ўтаб берди, холос. Таъкидлаб ўтиш керак, ушбу довон бунгача фақат Мануэль Эрмида томонидан босиб ўтилган эди. Яго барча учрашувларда ўзига юклатилган вазифани максимал бажаришга ҳаракат қилиб келади. Умуман олганда, Оскар Гарсиа бошлиқ штаб сал вазиятга жиддийроқ муносабат билдирмас экан, жамоани бундан буёғига Яго сингари бир-иккита йигитлар ҳам ҳалокатдан қутқариб қололмасликлари мумкин. Зеро, 17-поғона "Сельта" учун ярашиқли нуқта эмас.


7

"Агар сен Златанни харид қилсанг, ўзингни Феррари олгандек ҳис қилавер", - деган эди швециялик футболчи ўзи ҳақида бир интервьюсида. Майдон ташқарисида биз Златаннинг хурмача қилиқлари-ю, ғалати гапларига қанчалик кўп учрамайлик, уларнинг барчаси қулоғимизда соф ва ижобий тарзда жаранглайверади. Ёши 40 га қараб кетаётган швециялик маэстро ҳалигача ўз спорт формасини юқори даражада ушлаб келиши барчани ҳайратга солишда давом этади. Фаолиятини ўзи учун қадрли клубида якунлашга қарор қилган Ибрагимович жорий мавсумни юқори ҳароратда ўтказмоқда - 4 та ўйин 7 та гол. Айниқса, "Удинезе" дарвозасига йўллаган охирги голи билан у барчанинг диққат-марказига тушди. Футболчининг ҳавода муаллақ турган ҳолда берган чалқанча зарбаси ўша куни жамоасига 3 очкони тақдим этди. Бу натижа эса "А" Серия даги умумий олтинчиси ҳисобланади. Ўзининг 8 йил аввалги рекордини қайта такрорлаган Златан бу борада акробатик зарбаларнинг фойдалилик коэффициенти жиҳатидан турнирда яққол пешқадамга айланиб олди. 40 ёшдан ошиб ҳам футбол ўйнайверади шекиллия бу кетишда.

1

Ўз йўлини турли гранд клублардан излаб юрган Мойзе Кин ниҳоят ўзи учун қулай ва муқим бўлган жойни топган кўринади. "ПСЖ" таркибига келиб қўшилганидан буён италияликнинг дебют ўйинлари мухлисларда ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Ички чемпионатда ҳам ўзи тушган учрашувларнинг деярли барчасида гол ураётган Кин халқаро майдонларда ҳам парижликларнинг асосий халоскорига айланишни бошлаб юборди. Ҳафта ўртасида "Истанбул"га сафар уюштирган Тухель шогирдлари меҳмонда ишончли ғалабани қўлга киритишди (0:2). Ўйинда ҳар иккала голга ҳам муаллифлик қилган Мойзе ўз клубида дебют учрашувидаёқ дубл қайд этган илк футболчига айланди. ЕЧЛда парижликлар росмана мураккаб гуруҳдан жой олишган. Неймарнинг узоқ муддатли орттирилган жароҳатини ҳисобга олсак, Кинда асосий таркиб учун курашда яхшигина имконият пайдо бўлди. Энди ҳаммаси унинг ўзигагина боғлиқ.

Юсуфбек тайёрлади.

Киритилди: 23:43, 02.11.2020.
Ўқилди: 9151 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.