Кириш Регистрация

"Қўқон-1912" клуби Суҳроб Бердиевнинг жароҳати борасида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

"Қўқон-1912" жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиси Суҳроб Бердиев , суперлиганинг 21-туридан ўрин олган АГМКга қарши ўйинда жиддий жароҳат олган эди.

Шифокорларнинг сўнгги хулосаларидан кўра Бердиев жарроҳлик столига ётишига тўғри келди. Тошкентдаги ортопедия ва травматология илмий текшириш институтида ўтказилган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда якунланди.

Бир неча дақиқа олдин Суҳроб Бердиев билан видео алоқа тарзида гаплашганимизда , Суҳроб Бердиев ўзини яхши хис қилаётганини , ҳозирда аҳволи яхши эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек Бердиев унинг учун хавотир олиб , қайғурган барча инсонларга, жамоа раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар ҳамда мухлисларга ўзининг миннатдорчилигини етказиб қўйишимизни илтимос қилди.

Шифокорларнинг таъкидлашларича Бердиевнинг операцияси яхши ўтган ва у яна оёққа туриб футбол мухлисларини ўзининг чиройли ўйинлари билан хурсанд қила олади. Фақат бунинг учун маълум муддат талаб қилинади. У муддат эса тахминан 6-7 ҳафтани ташкил қилади.

Жамоамизнинг аҳил оиласи номидан Суҳроб Бердиевга яратгандан шифо сўраймиз !

Манба: Қўқон-1912 матбуот хизмати
Киритилди: 13:01, 04.11.2020.
Ўқилди: 3377 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.