Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп нима учун Роберто Фирминони заҳирада қолдириб, асосий таркибда Диого Жотани тушираётганини тушунтириб берди.
«Таркиб танлашда бош оғриққа тўғри келяпманми? Футболчиларимнинг яхши ўйинлари ҳеч қачон менга бош оғриқликни келтирмайди! «Аталанта»га қарши учрашувдаги таркиб борасида қарор аниқ эди. Диогони қанчалар яхши эканлигини билиш учун уни асосий таркибда қўйганим мантиқан тўғри эди, иккинчидан эса "Аталанта"нинг ўйин услуби ва ҳимоявий ўйини туфайли. Биз Жотанинг тажрибасидан фойдаланишимиз керак эди.
Аммо баъзида бизнинг дунёмиз энг яхши кўринишда кўринмайди. Кимдир порлашни бошлаши билан биз дарҳол кетма-кет 500 та ўйин ўтказгандек ҳис қилган бошқа футболчи ҳақида гапира бошлаймиз. Биз Фирминосиз ЕЧЛда ўйнамаётган бўлардик. У жамоада бўлади», — деди Клопп Liverpool Echo билан суҳбатда.