Stadion.uz Италиядаги вазиятга ойдинлик киритиб ўтади.
Италиянинг энг таниқли нашри Le Gazzeta Della Sport Рим клубининг муаммолари ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтди. «Лацио»нинг CОВИД-19 билан муаммоси бор эканлиги ва бу иш қай даражада чуқурлашиб кетганига тўхталиб ўтган нашр эълон қилган мақолани эътиборингга ҳавола этамиз.
Муаммо шундаки, Рим клуби ЕЧЛ доирасида «Зенит»га қарши ўйинда ўзининг деярли барча асосий таркиб футболчиларидан фойдалана олмади. Уларда коронавирус бор эканлиги тахмин қилингани боис, жамоа ЕЧЛда уларни майдонга тушишига рухсат бермади. Орадан кўп ўтмай, клуб тўлиқ таркибда «Торино»га қарши ўйинда иштирок этди. «Зенит»га қарши баҳсни ўтказиб юборган Иммобеле эса, «буқалар»га қарши учрашувнинг асосий қаҳрамонига айланди.
Вазиятни Италия нашрлари бўрттириб кўрсатишни бошлагач, мамлакат футбол федерацияси ишга аралашди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда иш олиб бораётган мутасаддилари Лигадаги аҳволни анча яхшилаб олгани боис, қўпол хатога йўл қўйишнинг олдини олиш мақсадида бу ишга киришди. «Ласио» клуби футболчилари ҳақида маълумотлар прокуратурга юборилди.
Вазиятни четдан томоша қилаётган Мухлисалар эса, пандемия чоғида эҳтиёткорсизликка йўл қўйган клубга ўз ғазабларини сочишни бошлаб юборишди. Деярли барча нашрларда «бургутлар»нинг масъулиятсизлик билан ишга ёндашгани кенг муҳокама қилинди.
Санкция эълон қилинадими?
Энди барчасини исботлаш лозим. Биринчи навбатда прокуратура бу иш масаласида текширув ишларини олиб боради. Aгар, «Торино»га қарши баҳс олдидан Иммобеле, Лейва ва Старкошалар ижобий тест натижаларига қарамай майдонга тушгани маълум бўлса, Рим клубини оғир жазо кутиб турибди. Бу ҳақида «Le Gazzeta Della Sport» нашрининг маълум қилишича, низомдаги 8 банд асосида "A cерия »Лацио"ни мусобақадан четлатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Шундай бўлсада, ушбу клуб учун бундай таҳдид биринчи маротаба янграмаяпти. Aввалроқ ҳам бу воқеа такрорланган, бироқ якунда «бургутлар»га ҳеч қандай зиён етмаган. Катта эҳтимол билан жазо сифатида маълум миқдордаги жарима ёки бир неча очконинг олиб ташлашини қўлланилиши мумкин. Буни рад этиб бўлмайди. Бутун Европа вируснинг иккинчи тўлқинидан хавфсираётган пайда «Лацио» қилган ишни оқлаб бўлмайди.
Эндиликда, жамоа «Торино»га қарши баҳс олдидан юқорида номи зикр қилинган 3 та футболчининг тестлари манфий эканлигини исботлаб бериши лозим. Aкс холда, жамоа нафақат жарима, балки Италия халқи нафратига ҳам учраши мумкин. Сабаби, ушбу юрт CОВИД-19дан жуда катта зарар кўрди ва кўришда давом этмоқда.