Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Роналд Куман «Бетис» ярим ҳимоячиси Хоакин Санчеснинг сўзларига муносабат билдирди. Куман ва Хоакинлар 2007/08 йилги мавсумда "Валенсия" клубида бирга ишлаган.
Аввалроқ, футболчи Куманни хизмат сифатида ҳам ёлламаслигини айтиб ўтганди.«Бу Сизлар учун қизиқарли мавзу эканлигини тушунаман, лекин мен бунга аралашмайман. Агар у гапиришни хоҳлаган бўлса, у ҳолда бу унинг муаммоси. Мени фақатгина ўйинлар қизиқтиради, мен алоҳида масалар бўйича шарҳ бермайман ёки ўтмиш ҳақида гапирмайман.
У яхши гапиришни ўрганиб олганини аллақачон билганмиз», – деди Куман «Бетис»га қарши ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида.