Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Жонажон “рақиблар“ ёхуд улар бегона эмас

Баҳо:
+ | -

Роберт Левандовски, Марио Гётце ва Матс Хуммельс ушбу футболчилар Германия футболининг ёрқин юлдузлари, жаҳон даражасидаги чарим тўп усталари бўлиш билан бир қаторда Дортмунд ҳамда Мюнхенлик футбол ишқибозларининг бирдек суюклиларига айланган футболчилардир.

Роберт Левандовски

Бу сиймо “Бавария“ нинг яқинда эришган ютуқларига шунчалик боғланганки, унинг Дортмунддаги хизматлари баъзан эътибордан четда қолади. Айни пайтда “тўққизлик“ ҳужумчиларнинг дунёдаги энг кучли 3 талигига кирадиган полякни, 2010 йилда “Боруссия“клуби Полшанинг “Лех Познань“ жамоасидан 4 ярим миллиондан зиёдроқ суммага харид қилади. Ҳужумчи, “асаларилар“ таркибида 3 мавсум ҳаракат қилади. Бу вақт мобайнида икки бора, 2010-11, 2011-12 йилги мавсумларда Бундеслига ғолиби ва мамлакат кубоги соҳиби, кетар чоғи 2013-14 йилги мавсумда эса, Германия суперкубоги эгасига айланади.

Барча мусобақаларда 187 ўйинда 103 та гол уради ва 42 та голга ассистентлик қилади. 2014 йилнинг ёзги трансферлар ойнасида “Бавария“га текинга кўчиб ўтган Роберт муваффақиятлар ёзилган дафтарнинг бир нечтасини тўлдириб, ҳатто ўзи кутмаган натижаларни қайд этди. 5 карра мамлакат чемпиони ва кубоги соҳибига айланади ва, 4 маротаба Германия суперкубогини боши узра баланд кўтаради. Шунингдек ортда қолган мавсумда чемпионлар лигаси ва суперкубоги ғолиби, ҳамда УЭФА нинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди. Ортиқча таъриф шарт эмас. Индалло, Лева ҳамма ёқни портлатган мавсумида "France Football"ни битта “oлтин тўп“га қарз қилиб қўйди. Бугун у юбилей 300 баҳсида майдонга тушиши мумкин.
299 учрашув эса, нақ 258 та гол ва 61 ассист билан эсда қоларли бўлди, даҳшат!

Марио Гётце

Асли, "Боруссия" ёшлар жамоасидан чиққан Марио 2013-14 йилги мавсумда 37 миллион евро эвазига Дортмундни Мюнхенга алмаштиради ва ўша пайтда тарихдаги энг қиммат немис футболчисига айланади. Гвардиола бошчилигида ўзининг энг ёрқин паллаларини ўтказган жамоа сафида 3 мавсум ҳаракат қилган германиялик ижодкор 114 ўйинда 36 гол, 24 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўяди. Шу билан бирга 3 маротабадан мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби унвонига эга чиқади.


2013-14 йилда УЕФА суперкубоги, 2014 йилда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучади. Табиийки, ўз суюклисини “ҳиёнат“да айблаган мухлислар, Марионинг ягона голи ЖЧ-2014ни олиб келганидан сўнг, эски гина-кудуратларни унутдилар. Кейинчалик, Гётсе 2016-17 йилги мавсумда 22 миллион евро эвазига Боруссия қайтади. Футболчи “сариқ-қоралар“ таркибида умумий, 219 да ўйин ўтказиб 45 марта рақиблари дарвозасин ишғол этиш билан бирга 61 та голли пасни амалга оширади. Титуллар ҳам санаса арзигувлик: 2 мартадан бундеслига(2010-11,2011-12)ва кубок(2011-12,2016-17) соҳиби, бир марта супер кубок(2019-20) эгасига айланади. Қаҳрамонимиз камтарона фаолиятини айни пайтда "Эридевизия"да, ПСВ сафида давом эттирмоқда ва у ерда кўрсатгичлар тобида, 5 учрашув, 2 гол.

Матс Хуммельс

Сўнггида, ҳикоя қилинувчи инсон, ўзининг футболдаги бутун меҳнати, ҳаракатини шу икки клубга бахшида этган десак, хато бўлмайди. Профессионал фаолиятини “Бавария“да бошлаган Матс Хуммельс, “Боруссия“га “борди-келди“ни 2007-08 йилги мавсумдан бошлайди. 2009-10 йилги мавсумда 4 миллион евродан кўпроққа футболчини расман сотиб олган дортмундликлар, 2016-17 йилги мавсумда 35 миллион еврога Мюнхенга қайтаришади ва 2019-20 йилда 30 миллион сарф қилиб яна сотиб олишади.

Германиялик ҳимоячи “Бавария“ таркибида 118 ўйинда ҳаракат қилиб, 8 гол, 9 ассистга муаллифлик қилади. Жамоаси билан 4 марта Бундеслигани ютади, 1 маротабадан эса, кубок ҳамда суперкубок соҳибига айланади. Шундай бўлсада, Матс Хуммельс номи Боруссияда ёрқинроқ жаранглайди, наздимда. Боисики, футболчи бу ерда 360 учрашув ўтказиб, 29 та гол уришда ва 19 голга узатма амалга оширишда иштирок этади. Ютуқлар ҳақида гапирадиган бўлсак, ўша таниш совринлар: 2 карра мамлакат чемпионлиги, 1 маротаба кубок ҳамда 3 марта Германия суперкубоги соҳибига айланади. Дарвоқе, қаҳрамонимиз жаҳон чемпиони(2014) номидан бебаҳра қолмаган футболчилардан бири ҳам ҳисобланади.

Дадажон Фозилжонов тайёрлади

Киритилди: 22:26, 07.11.2020.
Ўқилди: 2713 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.