Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Рональд Куман жамоа ҳужумиси Антуан Гризманнинг ўйинига баҳо берди.
Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳужумчи Ла Лиганинг 9-тур доирасида «Бетис» (5:2) жамоасига қарши ўтказилган ўйиндаги голларнинг биттасига муаллифлик қилди. Бироқ, учрашувнинг 33-дақиқасида белгиланган пенальтини Гризманн амалга ошира олмади.
«Мен Гризманн қилаётган ишлардан қониқяпман. У пенальтини аниқ амалга ошира олмади ва бир қатор вазиятларда гол ура олмади. Унинг омади келмади, лекин у гол уриш учун доим тўпнинг ёнида юради.
Бу руҳий томондан таъсир кўрсатади. Лекин унда ўзига бўлган ишончи бор ва гол киритишга муваффақ бўлди», – деди Куман ўйиндан кейин