Ла Лиганинг 9-тур доирасида "Валенсия" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб борган ҳакам Хесус Хиль Мансано «Қироллик клуби» дарвозасига уч марта пенальти белгилади.
Ушбу ҳакам Испания чемпионати тарихида илк маротаба "Реал" дарвозасига битта ўйинда учта пенальти белгилаган ҳакам сифатида тарихдан жой олди.