Ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов тўп сураётган Россиянинг «Тамбов» клуби бошқа шаҳарга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда клуб спорт директори Павел Худяков хабар берди. Бу воқеа жамоадаги молиявий муаммо бартараф этилмаган тақдирдагина юз беради.
«Тўғрисини айтганда, ушбу мавзу юзасидан гапиришни хоҳламаётгандим. Буларнинг барчаси бошқа жойга кўчиб ўтиш учун қилинмаётганди. Бу "Тамбов" мухлислари Премьер-Лигани кўришлари учун қилинган. Энди ҳозир барча фикрлар жамоа Тамбовда қолиши ҳақида кетмоқда.
Агар 2021 йилнинг январь–февраль ойиларида стадионда ҳеч қандай олдинга силжиш йўқлигини тушунсак ва маблағ ҳақида ҳеч нарса ойдинлашмаса, жамоани сақлаб қолиш учун шаҳарни ўзгартиришдан бошқа вариантлар қолмаса, у ҳолда бу музокара учун мавзу бўлади. Лекин ҳозир бу ҳақда гапиришни ўрни эмас. Молиявий томондан жуда кўплаб муаммолар бор, хотиржам бўлишимиз учун олдимизда турган бешта ўйинда максимал очко йиғишимиз керак. Ҳозирда ҳаммамиз шу нарсага эътибор қаратганмиз, — дедиХудяков «Россия 24» билан суҳбатда.
«Тамбов» РПЛнинг 14-уридан кейин турнир жадвалининг 13-поғонасини банд этиб турибди.